1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН МОЛИЯВИЙ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 23 ноябрда 1642-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 2 апрелдаги 5/10-сонли «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3300, 07.05.2021 й.) асосан 2021 йил 8 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7, 17 ва 51-моддалари ҳамда «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 октябрь,
24/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон қарорига ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш
1. Микрокредит ташкилотлари микрокредит, микроқарз, микролизинг, шунингдек бошқа микромолиявий хизматлар, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ истеъмол кредитларини бериш борасида хизматлар кўрсатади.
2. Микрокредит ташкилотлари операцияларни мазкур Қоидаларга ва ташкилотнинг микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширади.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари микрокредит ташкилоти томонидан тасдиқланади ва унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
микрокредит ташкилоти томонидан кўрсатиладиган микромолиявий хизмат турлари;
микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартлари;
микромолиявий хизматлар кўрсатиш миқдори, муддатлари ва ҳақи.
5. Микрокредит ташкилоти фаолияти давомида вужудга келган зарарларни қоплаш учун захира фонди яратилиши кўзда тутилиши мумкин ва унинг миқдори микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.
6. Микрокредит ташкилоти:
қарз мажбуриятларини чиқаришга ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар (депозитлар) қабул қилишга;
жисмоний шахслардан қарз маблағларини жалб қилишга, бундан ўз муассислари (иштирокчилари, мулкдорлари) мустасно;
ўз муассисларининг (иштирокчиларининг, мулкдорларининг) мажбуриятлари бўйича кафил бўлишга ёки кафолат берувчи бўлишга, шунингдек уларга ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг бошқа усулларини тақдим этишга;
7. Микрокредит ташкилоти барқарор фаолият кўрсатиши учун шакллантирилган жами капиталнинг миқдори микрокредит ташкилотининг жами активларининг 10 % кам бўлмаган даражада бўлиши керак.
71. Микрокредит ташкилотлари тижорат банкларидан кредитлар, юридик шахслардан ва жисмоний шахс-таъсисчилардан қарз маблағларини жалб этишга ҳақли. Бунда, жами жалб этилган маблағлар ҳажми (қолдиқ) ҳақиқатда шакллантирилган устав фонди миқдоридан ошмаслиги керак.
8. Микрокредитлар тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида берилади. Микроқарзлар бериш муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса тўловлилик шарти асосида амалга оширилади.
9. Бир қарздорга берилган микроқарз миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошиши мумкин эмас.
Бир қарздорга берилган микрокредит миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошиши мумкин эмас.
10. Шартнома бўйича мажбуриятларни қоплаш мақсадида қарздор қуйидаги таъминотларни тақдим этишга ҳақли:
банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
учинчи шахсларнинг кафиллиги;
мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари ҳамда қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланади.
11. Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк (бундан буён матнда микролизинг объекти деб юритилади) олиш ҳамда лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.
12. Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади. Микролизинг бўйича хизмат энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридан ошиши мумкин эмас.
лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;
14. Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк микролизинг объектлари бўлиши мумкин.
Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк микролизинг объектлари бўлиши мумкин эмас.
15. Микролизинг шартномасига боғлиқ равишда сарфланган маблағлар қайтарилишининг кафолати сифатида лизинг берувчи лизинг олувчидан таъминот берилишини, шу жумладан мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, банк кафолати ёки учинчи шахснинг кафиллиги кўринишидаги таъминот берилишини талаб қилиши мумкин.