1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.01.00 Кредит уюшмалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ, БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ, БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИ, КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ҲАМДА МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ИЖРО ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/10-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2988, 30.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Марказий банк Бошқарувининг 29 январь 2005 йилдаги 1/7-сон қарори ва у билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом (2005 йил 10 март, рўйхат рақами 1455), ушбу Низомга Марказий банк Бошқарувининг 28 май 2005 йилдаги 11/3-сонли қарори билан тасдиқланган 1-сон ўзгартириш (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1455-1), Марказий банк Бошқарувининг 7 октябрь 2005 йилдаги 21/5-сонли қарори билан тасдиқланган 2-сон ўзгартириш (2005 йил 28 октябрь, рўйхат рақами 1455-2) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Кредит уюшмалари Кенгашлари раисларига ҳозирда фаолият кўрсатаётган олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларини 2 йил муддат ичида иккинчи мутахассислик бўйича олий иқтисодий маълумот олиши учун олий ўқув юртига киришларини таъминлаш ёки ижро органи раҳбарини олий иқтисодий маълумотга эга бўлган ходим билан алмаштириш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 октябрь,
24/6-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/6-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 51-моддасига мувофиқ, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқлигини аниқлаш тартибини белгилайди.
1. Малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқликни аниқлаш (кейинги ўринларда — касбга мувофиқликни аниқлаш) — банк иши ва амалиётини, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари фаолиятини юритишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун юқори малака ва салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни танлаш усулидир.
2. Касбга мувофиқликни аниқлашнинг асосий тамойиллари — очиқлик, кенгашлилик ва холисликдан иборат.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси» (кейинги ўринларда — Комиссия) касбга мувофиқликни аниқловчи коллегиал орган ҳисобланади.
5. Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари қуйидаги ҳолларда тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топиладилар ва ўз навбатида улар ушбу лавозимларга тайинланиши мумкин эмас:
амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);
ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш юритса;
ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида бирга ишласа.
6. Банк ёки филиал раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари бир банк таркибида бошқа юқори лавозимга ёки бошқа банкка тенг ёки юқори лавозимларга, бир кредит уюшмаси ижро органи раҳбари бошқа кредит уюшмаси ижро органи раҳбарлигига, бир микрокредит ташкилоти ижро органи раҳбари бошқа микрокредит ташкилоти ижро органи раҳбарлигига тавсия этилганда уларнинг касбга мувофиқлиги Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.
Банк филиали раҳбари ҳамда бош бухгалтери бир банк таркибида бошқа филиалга тенг лавозимларга ўтказилиши Бош банк тақдимномасига асосан Комиссиянинг суҳбат ва (ёки) тест синовига таклиф этилмасдан кўриб чиқилади.
7. Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши масаласи тижорат банки Бошқаруви, кредит уюшмаси кенгаши ёки микрокредит ташкилоти муассис(лар)и томонидан Комиссияни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилоти раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма 3 иш кунидан кечиктирмасдан Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари тижорат банклари томонидан 1-иловага, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан 2-иловага мувофиқ 15 иш кунидан кечиктирмасдан Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.
8. Ушбу Низомнинг 4-бандида қайд этилган раҳбарлик лавозимлари бўйича бўш ўринлар 1 ой муддат ичида бутланиши шарт.
9. Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари талабларига риоя қилмаган тақдирда, уларга нисбатан Марказий банк томонидан қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарларида ёритилган асосий масалалар моҳияти;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва банк фаолиятига оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:
фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;
банк ҳисоботларини тузиш тартиби;
ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш тартиби;
молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари банк ички кредит сиёсати ва кредитлаш тартиби;
кичик бизнесни кредитлаш тартиби;
омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;
банкни корпоратив бошқариш тартиби;
ички аудит вазифалари ва фаолияти;
эмиссия-касса операцияларини амалга ошириш тартиби;
чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тартиби;
пул муомаласини ташкил этиш масалалари;
Базель қўмитасининг банк фаолиятига оид асосий тамойиллари;
Республика банк тизимида олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти.
Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлигига номзодлар:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк, кредит уюшмаси, микрокредит ташкилоти фаолиятига оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:
Республика банк тизимида олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти.
11. Тижорат банкларининг раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк тизимида етарли иш тажрибасига ва охирги иш жойидан тавсияга, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк ёки молия соҳасида етарли иш тажрибасига эга бўлишлари лозим.
Агар тижорат банкларининг Бошқаруви аъзолигига банкнинг юридик хизмати раҳбари тавсия этилса, номзод олий юридик маълумотга ва банк тизимида етарли иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Тижорат банкларининг туман филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига истисно тариқасида банк ёки иқтисодий мутахассислик бўйича олий ўқув юртида таълим олаётган ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган номзодлар тавсия этилиши мумкин.
III. Номзоднинг касбга мувофиқлигини аниқлаш тартиби
12. Комиссия таркиби Марказий банк Раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибидаги ходимлар бошқа лавозимга ёки бошқа ишга ўтган тақдирда, улар ўрнига тайинланган ходимлар Комиссия таркибига киритилган ҳисобланади.
13. Комиссия йиғилиши ва қарорлари аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори унда иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганда, Комиссия раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
14. Комиссия раиси йўқлигида мажлисни унинг ўринбосари ўтказади.
15. Комиссия ишини ташкил этиш Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси томонидан олиб борилади.
18. Комиссия тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда, 10 кун муддатда ўрганиб чиқади ва номзоднинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш масаласини ўзининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади.
Марказий банк зарурат туғилган ҳолларда, номзод тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайдиган ахборотларни номзоднинг ўзидан, шунингдек тегишли ваколатли идоралардан суриштириб аниқлаши мумкин.
19. Тавсия этилаётган номзоднинг лавозимга мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади ва мазкур қарордан кўчирма тижорат банклари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотларига юборилади.
20. Фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари лавозимига тавсия этилган номзодлар мувофиқ эмас деб топилганда, тижорат банки (банк Кенгаши), кредит уюшмаси ва микрокредит ташкилотлари томонидан Комиссия қароридан тегишли кўчирмани олганидан сўнг, 15 кун муддат ичида ушбу лавозимга бошқа малакали номзодлар тавсия этилиши лозим.
21. Тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас, деб топилган номзодлар камида олти ой муддат ўтгандан сўнг ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган лавозимларга қайта тавсия этилиши мумкин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 24 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида» Ф-896-сонли фармойишига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган аттестация якунлари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган тижорат банклари раҳбар ходимлари 3 йилдан сўнг раҳбарлик лавозимига қайта тавсия этилиши мумкин. Истисно тариқасида, аттестацияда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган раҳбарни аттестация санасидан 1 йил ўтгандан сўнг қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда раҳбарлик лавозимларига қайта тавсия этилишига рухсат берилади:
а) банк Бошқаруви раисининг тавсияномаси;
б) банк Кенгаши ёки Бошқарувининг камида иккита аъзосининг фикрномаси;
в) ходимнинг ўтган вақт мобайнида иш фаолияти натижалари, малакаси, назарий ва амалий билимларини оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шундай тавсиялар берилган бўлса).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқарув аъзоларининг тижорат банки томонидан Комиссияга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати
Бош банк Бошқаруви тақдимномаси (Банк Кенгаши тақдимномаси);
номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома ёки мулоҳазалар (Бош банк ва унинг вилоятлардаги бошқармалари раҳбарларига 5 та, бош бухгалтерларига 3 та ҳамда шаҳар ва туманлардаги филиаллар раҳбарларига ва бош бухгалтерларига 3 тадан кам бўлмаслиги керак);
Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.