Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Хусусий секторни янада ривожлантириш, паррандачилик корхоналарига инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав жамғармаси шакллантирилмаганлиги муносабати билан «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясини тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда компанияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича тадбирларни амалга оширсин;
«ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси таркибига кирган корхоналардаги давлат улушларини улар хусусий мулк қилиб сотилгунга қадар тегишли вилоятлар ҳокимликларига ишончли бошқарувга берсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 13 сентябрдаги 419-сон
қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.