Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда автомобиль йўллари қуриш самарали ташкил этилиши ҳамда улар сифати ва улардан фойдаланиш назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш, уларни реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари билан биргаликда:
бир ой муддатда йўл қурилиши сифатини назорат қилишни ташкил этишни ва умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
1. Мазкур Тасниф умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини (кейинги ўринларда «автомобиль йўллари» деб аталади) таъмирлаш ва сақлаш ишларининг турлари ва таркибини белгилайди. Ишларнинг бу турлари ва таркиби маблағлардан фойдаланиш йўналишларини асослаш, автомобиль йўллари ва улардаги йўл иншоотларини таъмирлаш ва сақлаш харажатларини прогнозлаштириш ҳамда йўл ишларини ташкил этиш учун асос ҳисобланади.
(2-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 566-модда)
жорий таъмирлаш;
б) сақлаш бўйича:
автомобиль йўлини сақлаш;
қишда сақлаш;
кўкаламзорлаштириш.
3. Автомобиль йўлларининг умуман тармоғи бўйича таъмирланиши керак бўлган автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари ҳажми йўл кўтармаси ва қопламаси хизматининг амалдаги таъмирлашлараро муддатлари ҳисобга олинган ҳолда йўллар ва йўл иншоотларининг ҳолатини техник текшириш (ташхис ва баҳолаш) натижалари асосида белгиланади.
4. У ёки бу турда таъмирланиши керак бўлган аниқ бир йўл ва автомобиль йўллари участкалари бўйича ишлар ҳажми ҳамда уларни бажариш муддатлари таъмирлашнинг тегишли турларини тайинлаш учун белгиланган мезонлар билан биргаликда автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг амалдаги ҳолатини таққослаш йўли билан аниқланади.
Таъмирлашнинг талаб этиладиган тури, ҳар бир автомобиль йўли ва унинг участкасини таъмирлаш бўйича ишлар таркиби ва ҳажми уларнинг амалдаги ҳолатини техник текшириш (ташхис ва баҳолаш), муҳандислик изланишлари, синовлар ва текширишлар натижалари асосида ушбу ҳолатни таъмирлашнинг тегишли турини тайинлаш мезонлари билан қиёслаш имконини берадиган ҳажмда белгиланади.
5. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг баланс қийматига киритилган бинолар ва қўшимча иншоотларни, йўл хизмати биноларини ва ишлаб чиқариш базаси иншоотларини таъмирлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ алоҳида топшириқлар бўйича амалга оширилади.
II. Асосий терминлар ва тарифлар
6. Мазкур Таснифда қуйидаги терминлар ва таърифлардан фойдаланилган:
йўл иншоотлари — автомобиль йўлларининг конструктив элементлари ҳисобланган иншоотлар: йўл-фойдаланиш ташкилотининг балансидаги сунъий иншоотлар (кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар, қувурлар, тоннеллар), ҳимоя иншоотлари (қордан ҳимоя қиладиган дарахтзорлар, шовқиндан ва шамолдан ҳимоя қиладиган қурилмалар, йўлларни қор кўчкилари, бархан қумлари, ўпирилиш, силжишдан ҳимоя қиладиган қурилмалар), автомобиль йўлларини жиҳозлаш элементлари (тўхташ майдончалари ва йўловчилар учун павильонлар, дам олиш майдончалари, автомобилларнинг тўхташи ва тўхтаб туриши учун махсус майдончалар, I гуруҳ тўсиқлар, йўналтирувчи устунчалар), бинолар ва ёрдамчи иншоотлар (йўл-таъмирлаш пунктлари, таъмирловчининг уйи, асфальт-бетон цехлар, цемент-бетон цехлар, ишлаб чиқариш базалари), йўл-фойдаланиш ташкилотлари балансидаги (таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари бинолари):
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 566-модда)
автомобиль йўлларининг истеъмол хоссалари — автомобиль йўлларининг фойдаланувчиларнинг манфаатларига бевосита жавоб берадиган транспорт-фойдаланиш кўрсаткичлари мажмуи. Истеъмол хоссаларига қуйидагилар киради: ҳаракатнинг тезлиги, узлуксизлиги, хавфсизлиги ва қулайлиги, транспорт воситаларини ўтказиш имконияти ва ҳаракатланиш даражаси, ўқига тушадиган оғирлиги, юкламаси, умумий массаси ва габаритлар билан автомобиль йўлларида ҳаракатланиш учун рухсат берилган автомобиллар ва автопоездларни ўтказиш имконияти, экологик хавфсизлик, эстетик ва бошқа хоссалар;
автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш — автомобиль йўлларининг ишончлилиги ва қулайлигини таъминлашга қаратилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида тиклашга оид таъмирлаш-қурилиш ишлари мажмуи. Бунда йўл тўшамаси ва қопламаси, ер кўтармаси ва йўл иншоотларининг иш имкониятини тиклаш ва ошириш ишлари бажарилади, эскирган конструкциялар ва деталлар алмаштирилади ёки улар мустаҳкамроқ, чидамли ва тежамли конструкциялар ва деталлар билан алмаштирилади, зарур ҳолларда таъмирланаётган автомобиль йўли учун белгиланган тоифага тўғри келадиган нормалар доирасидаги ҳаракат жадаллиги ва автомобиллар ўқига тушадиган оғирликлар ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда йўлнинг асосий узунлигидаги ер кўтармасини кенгайтирмасдан автомобиль йўлининг геометрик параметрлари (режаси, бўйлама кесими ва шу кабилар) оширилади;
автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш — автомобиль йўлларининг айрим участкалари ва элементлари ишончлилиги ва қулайлилигини таъминлашга йўналтирилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадидаги тиклаш бўйича комплекс таъмирлаш ишлари. Бунда эскирган қопламани қисман қоплаш, унинг текислигини ва илашиш сифатларини тиклаш ва яхшилаш, йўл қопламаси, ер кўтармаси, йўл иншоотлари, автомобиль йўлларини жиҳозлаш ва ободонлаштириш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш элементларининг барча бузилишлари ва шикастланишларини бартараф этиш, шунингдек автомобиль йўлининг бутун узунлигида йил мобайнида амалга ошириладиган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг майда шикастланишларининг олдини олиш ва тузатиш йўли билан амалга ошириладиган фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаш бўйича комплекс таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 566-модда)
автомобиль йўлларини сақлаш — автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари элементларини соз ҳолатда сақлаш, шунингдек автомобиль йўлининг бутун узунлигида йил мобайнида бажариладиган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг техник қурилмалари иш режимлари бўйича комплекс ишлар, йўл, йўл иншоотлари ва ажратилган минтақага қараш, доимий равишда пайдо бўладиган майда шикастланишларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш, шунингдек автомобиль йўлларини қишда сақлаш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комплекс ишлар;
автомобиль йўлларини қишда сақлаш — автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари элементларини соз ҳолатда сақлаш, шунингдек автомобиль йўлининг бутун узунлигида қиш даври мобайнида бажариладиган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг иш режимлари бўйича комплекс ишлар, автомобиль йўлларини қиш даврида қор қатламлари, уюмлари ва кўчкиларидан ҳимоя қилиш, қордан тозалаш, қишки сирпанчиқ пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда музгарчиликка қарши курашиш бўйича ишлар ва тадбирлар;
автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш — ажратилган минтақада қор ва қум уюмларидан, шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш, автомобиль йўлларини эстетик безаш учун зарур бўлган йўл тасмасида дарахтзорлар барпо этиш ва ўт экиш ишлари ҳамда кўкаламзорлаштириш элементларини парвариш қилиш ишлари;
техник текшириш — автомобиль йўлларининг фойдаланиш сифатларини, таъмирлаш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари элементларини назорат қилиш, синаш, таҳлил қилиш ва баҳолашни ўз ичига оладиган жараён;
автомобиль йўлларини техник кўздан кечириш — мавсумий (баҳор ва куз даврлари) ўтказилади, унинг натижалари бўйича ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш, автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш сифатларини ошириш ва унинг геометрик элементларини ва йўл иншоотларини яхшилаш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирларнинг тўлиқ рўйхати ишлаб чиқилади;
автомобиль йўллари ташхиси — автомобиль йўллари ҳолати бўйича ахборот тўплаш тизимида асосий элемент ҳисобланади ҳамда кўриб чиқилаётган даврда автомобиль йўлларининг техник ҳолатини аниқлашни, муайян давр ўтгандан кейин автомобиль йўли қандай техник ҳолатда бўлишини прогнозлаштиришни, автомобиль йўлларидаги у ёки бу нуқсонлар келиб чиқишининг бирламчи сабабларини аниқлашни ўз ичига олади.
III. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини мукаммал таъмирлаш
7. Мукаммал таъмирлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган, давлат экспертизасидан ўтган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажарилади, ва, қоидага кўра, йўлнинг таъмирланаётган участкаси бутун узунлигида автомобиль йўлининг барча иншоотлари ва элементлари бўйича комплекс тарзда амалга оширилиши керак.
8. Мукаммал таъмирлашнинг вазифаси автомобиль йўлининг эскирган конструктив элементлари ва деталларини тўлиқ тиклаш ҳамда алмаштириш, шунингдек транспорт-фойдаланиш сифатларини мазкур тоифадаги автомобиль йўли учун тегишли ҳисоблаб чиқарилган ҳаракат жадаллигида навбатдаги мукаммал таъмирлашгача бўлган даврдаги истеъмол хоссаларига қўйиладиган норматив талабларни таъминлашга имкон берадиган даражага кўтаришдан иборат. Ҳаракат жадаллиги мазкур тоифадаги йўл учун белгиланган нормадан ошиб кетган тақдирда автомобиль йўли янада юқори тоифага ўтказилиб, реконструкция қилиниши лозим.
9. Техник текшириш натижалари бўйича аниқланган автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш ҳолати мукаммал таъмирлашни тайинлаш учун мезон ҳисобланади. Бунда йўл тўшамасининг мустаҳкамлиги чекланган қийматгача пасайган бўлади ёки автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг бошқа элементлари параметрлари ва тавсифлари ортиб кетган ҳаракат талабларига шу қадар жавоб бермайдики, уларни сақлаш ишлари воситасида кўрсатилган талабларга мувофиқ келадиган ҳолатга келтириш мумкин бўлмайди ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.
Автомобиль йўллари ҳамда йўл иншоотларининг алоҳида участкалари ва элементларини тегишлича асослаган ҳолда танлаб мукаммал таъмирлашга йўл қўйилади.
Енгиб бўлмайдиган кучга эга ҳолатлар (табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар, ҳарбий тузилмаларнинг қайта жойлаштирилиши) натижасида бузилган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда нуқсонлар қайдномаси ва ижро сметалари бўйича бажаришга рухсат берилади.
10. Мукаммал таъмирлаш бўйича харажатлар таркибига, таъмирлаш ишлари харажатларидан ташқари, таъмирлаш ўтказилиши даврида таъмирланаётган участкада жойлашган йўллар ва йўл иншоотлари элементларини мукаммал таъмирлаш ишлари ҳажмига киритилмаган сақлаш харажатлари киритилади.
11. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини мукаммал таъмирлашга қуйидаги ишлар тегишлидир:
а) ер кўтармаси ва сув кетказиш бўйича:
айрим участкалардаги ер кўтармасини унинг геометрик параметрларини таъмирланаётган йўл учун белгиланган тоифага тўғри келадиган нормаларгача созлаш ва тузатиш (бўйлама қияликларни юмшатиш, режада ва бўйлама кесимда кўринишни таъминлаш, вертикал ва горизонтал эгри радиусларни катталаштириш, виражлар ўрнатиш), автомобиль йўлининг айрим участкаларини таъмирланаётган автомобиль йўли умумий узунлигининг 25 фоизигача бўлган доирада тўғрилаш, қабариқли, кўчки тушган участкаларни қайта қуриш, дренажлар, қуритиш зовурлари, қирғоқни ҳимоя қиладиган ва эрозияга қарши иншоотлар, сув чиқариш қудуқлари, ёмғир канализацияси, изоляцияловчи юпқа қатламларни қуриш ва ер кўтармасининг чидамлилигини таъминлайдиган бошқа ишларни бажариш;
автомобиль йўлларининг кесишиш ва туташиш жойларида ер кўтармаси ва сув кетказиш тизимини қуриш ҳамда бекатлар, дам олиш майдончалари, автомобиль тўхташ жойлари, йўлкалар, пиёдалар ва велосипедчилар йўлкалари, алоҳида кесиб ўтиш жойлари, чиқиш йўллари, йўлларнинг қатнов қисмидан ташқарида бўлган йўл-таъмирлаш хизмати объектлари ва тарихий жойларга бориш йўлларини қуриш;
мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни таъминлаш учун зарур бўлган ерларни доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун ажратиш;
йўлларни мукаммал таъмирлаш ишлари ҳудудидаги эски йўл бўлакларини йўқотиш ҳамда йўл зонасидаги захира майдонларни рекультивация қилиш;
б) йўл тўшамаси бўйича:
йўл тўшамасини кенгайтириш (бир тасмадан ортиқ бўлмаган кенгликда) ва йўл четини таъмирланаётган автомобиль йўлининг тоифасига тўғри келадиган нормаларга етказиш, бўйлама ва кўндаланг нотекисликларни тузатган, асосига ва қопламасига қўшимча текисловчи қатлам ётқизган ҳолда кучайтириш (қалинлаштириш);
асос сифатида мавжуд йўл тўшамаларидан фойдаланган ҳолда қопламаларнинг янада мукаммаллашган турларини қуриш, эскирган цемент-бетон ва асфальт-бетон қопламаларни қайта қоплаш, такомиллаштирилган қопламаларнинг четлари бўйлаб мустаҳкамловчи тасмаларни ва бордюрларни тиклаш ҳамда қайта қуриш;
ер кўтармасини тўғрилаш ва қайта қуриш жойларида, кесишма ва туташмаларда, қайрилиш майдончаларида, йўлкаларда, пиёдалар ва велосипедчилар йўлкаларида, алоҳида кесиб ўтиш жойларида, чиқиш йўлларида, йўл-таъмирлаш хизмати объектларига бориш йўлларида, таъмирланаётган автомобиль йўлларининг айланиб ўтиш жойларида йўл тўшамаларини янгидан қуриш;
в) сунъий иншоотлар бўйича:
қатнов қисмини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш, кенгайтириш ва кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларнинг, уларнинг габаритлари ва ҳисоблаб чиқилган оғирликларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъмирланаётган автомобиль йўли учун белгиланган техник тоифага тўғри келадиган нормаларга етказган ҳолда кучайтириш;
нуқсонли ёки эскириб қолган таянчлар ёки оралиқ қурилмаларнинг барчасини ёки бир қисмини янгиларига тўлиқ алмаштириш, плиталарни кучайтирган ҳолда кўприк кўтармаси элементларини алмаштириш, сув ўтказиш қувурларини қайта қуриш ёки алмаштириш, барча ёки битта пўлат-темир-бетон (пўлат) оралиқ қурилмалардаги плиталар (тўшама)ни алмаштириш, кўприкости габаритини кесишадиган тўсиқнинг (автомобиль йўллари, темир йўллар) тегишли синфи учун талаб қилинадиган катталиккача ошириш;
тахламдаги подферменниклар ва алоҳида блокларни алмаштириш, таянчлар юзасини торкретирлаш, ригеллар ва устунлар қисмларини тиклаш, таянчларнинг айрим элементларини кучайтириш, кўрик ўтказиш ва таъмирлаш учун таянчлар ўрнатиш;
оралиқ қурилмаларни кўтарган ҳолда таянч қисмларни алмаштириш ёки тўғрилаш;
тиргак деворлари, кўчкига қарши галереялар, кўтармаларни қуриш ва уларни тиклаш, мустаҳкамловчи ва тартибга солиш иншоотларини қуриш, ҳимоя қурилмаларини (кўтарма ғов, шпор, дамбалар ва ҳоказолар) тиклаш ёки қуриш;
қўшимча вентиляция штольнялари ва шахталарни қуриш, шунингдек тоннелларнинг электр ёритиш, иситиш, ёнғинни ўчириш тизимларини ўрнатиш, пардозлашни назарда тутган ҳолда тоннелларни тиклаш;
мукаммал таъмирлангандан кейин паспорт тузган ҳолда кўприк иншоотларини текшириш ва синаш;
оралиқ қурилмаларнинг айрим кўтариб турувчи элементларини кучайтириш ёки алмаштириш ёки уларга қўшимча қилиш;
г) бинолар ва ёрдамчи иншоотлар бўйича:
биноларнинг ички тузилишини ўзгартириш ва таъмирланаётган бинолар баланс қийматининг 40 фоизидан ошмайдиган таъмирлаш ишларининг айрим турларини бажариш;
мавжуд бино қийматининг 25%идан ошмаган ҳолда ёрдамчи бинолар ва иншоотлар (устахоналар, саройлар, омборлар, қудуқлар, ошхоналар, буғ қозонхонаси, ҳовли майдонидаги муҳандислик тармоқлари, тозалаш иншоотлари) ҳамда объект атрофини ободонлаштириш деворларини қуриш;
йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун зарур бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи иншоотларни, вақтинчалик иншоотларни ҳам киритган ҳолда, вақтинчалик бино ва иншоотлар учун мўлжалланган смета баҳоси доирасида (битум ва эмульсияли базалар, музгарчиликка қарши материалларни сақлаш ва қайта ишлаш базалари, тош майдалаш ва саралаш базалари, асфальт-бетон ва цемент-бетон қориштириш қурилмалари, базалари, трассаолди конларининг бино ва иншоотлари, қурилиш ашёлари омборлари, катта кўприкларни қўриқлаш базалари, йўл-таъмирлаш пунктлари) қуриш;
автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар қилинадиган жойларда йўл хизмати ишчиларини жойлаштириш мақсадида вақтинчалик бино ва иншоотларга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан улар кейинчалик яшайдиган доимий турар жойларни қуриш. Ҳар йили вақтинчалик бино ва иншоотларга (вақтинчалик ўрнига доимий турар жойларни қуришни ҳисобга олган ҳолда) сарфланадиган харажатлар тегишли йўлдан фойдаланиш хизмат идораси учун белгиланган мукаммал таъмирлаш бўйича йиллик иш ҳажмининг 5%идан ошмаслиги керак. Жойлардаги автомобиль йўллари давлат бошқаруви органлари, зарурият бўлганда, кўрсатиб ўтилган маблағларни жамлашлари ҳамда улардан белгиланган тартибда юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланишлари мумкин;
д) автомобиль йўлларини жиҳозлаш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича:
автобус бекатларида янги тўхташ ва чиқиб-тушиш майдончалари ва автопавильонларни, ҳаракат қатнашчиларининг дам олиши учун жиҳозланган автомобилларнинг тўхташи ва тўхтаб туриши учун мўлжалланган майдончаларни, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларини (жумладан, турли сатҳларда) қуриш ва мавжудларини таъмирлаш;
аҳоли пунктларидан ўтадиган автомобиль йўллари участкаларида йўлкалар, шовқиндан ҳимоя қилиш иншоотлари ва пиёдалар (велосипедчилар) йўлкалари, транспортларни текшириш чуқурлари, ҳожатхоналар ва эстакадаларни қуриш;
янги тўсувчи тўсиқлар, йўналтирувчи мосламалар ва йўл белгиларини ўрнатиш ва мавжудларини қайта ўрнатиш, йўллар мукаммал таъмирлангандан кейин бутун автомобиль йўлида ёки унинг участкаларида доимий ётиқ йўл белгиларини чизиш;
тезликни ўзгартириш тасмалари ва ажратувчи оролчалар, шунингдек тик кўтарилиш жойларида секин юрадиган транспорт учун қўшимча тасмалар ва узоқ чўзиладиган нишабликларда тутиб турадиган аварияли камгаклар ўрнатиш;
бир ва турли сатҳдаги мавжуд кесишма ва туташмаларни такомиллаштириб қайта қуриш ҳамда янгиларини қуриш, турли сатҳлардаги мавжуд кесишма ва туташмаларда параметрларни яхшилаш ҳамда қўшимча виражлар, кириш ва чиқиш йўлларини қуриш, автомобиль йўлларининг айрим участкаларида, кўприклар, йўл ўтказгичлар, тоннелларда электр ёритиш мосламаларини ўрнатиш, линияли радио алоқаси ва технологик ҳамда сигнал бериш-чақириш алоқасининг бошқа воситаларини, кабель тармоқларини ўрнатиш;
автомобиль йўлларининг автомобиль йўллари ва темир йўллар билан кесишган жойларида ҳаракатни ташкил этиш ва тартибга солишнинг янги воситаларини ўрнатиш (монтаж қилиш) ва мавжудларини қайта ўрнатиш;
масофадан туриб бошқариладиган белгиларни ва ахборот алмашиб туриладиган таблоларни, светофорларни, автоматика ва телемеханика тизимларини қўллаган ҳолда йўлларнинг ҳолати ва ҳаракат шароитлари мониторинги, диспетчерлик ва автоматлаштирилган ҳаракатни бошқариш тизимлари учун жиҳозлар ва ҳисобга олиш пунктини қуриш;
қорни ўлчаш, сувни ўлчаш постлари ва бошқа постларни қуриш.
12. Мукаммал таъмирлаш бўйича бошқа ишлар:
таъмирлаш ишларини бажариш учун тупроқ захиралари ва маҳаллий тош материаллари конларини қидириш ва ўзлаштириш, кесиб ўтиш йўллари, ишлаб чиқариш базалари ва конларга, электр билан таъминлаш учун юқори вольтли электр узатиш линияларига олиб борадиган йўлларини, боши берк темир йўлларини қуриш;
йўл-қурилиш материалларини вақтинча сақлаш учун майдончалар қуриш, таъмирланаётган участкаларни вақтинча айланиб ўтиш йўллари қуриш, шунингдек табиий офатлар натижасида бузилган автомобиль йўллари участкаларини айланиб ўтиш йўлларини тугатиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари, вақтинча ажратилган минтақани рекультивация қилиш, илгари конлар, захиралар, айланиб ўтиш йўллари, автомобиль йўлларининг зарур бўлмаган участкалари, йўл иншоотлари, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқалар учун банд қилинган ерларни рекультивация қилиш;
автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини мукаммал таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ер ажратиш, иморатларни бузиш ва дов-дарахтлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларни экспертизадан ўтказиш;
лойиҳага муҳандислик ва илмий-техник ишланмаларни илова қилиш.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 566-модда)
V. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини жорий таъмирлаш
18. Таъмирланаётган автомобиль йўлининг айрим участкаларида (йўлнинг икки қисми ўртасидаги оралиқ масофада — перегонларда) фойдаланиш жараёнида доимий равишда пайдо бўладиган шикастланишларни, йўл қопламасининг эскирган юқори қатламини бартараф этиш ҳамда автомобиль йўлининг айрим участкалари ва айрим йўл иншоотларининг дастлабки фойдаланиш сифатларини сақлаш, қопламанинг текислигини сақлаш, ер кўтармаси, тоннеллар, сув қочиргичлар, сунъий, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш ва тартибга солиш иншоотлари, йўл жиҳозлари, дам олиш жойлари ва тарихий ёдгорликларга бориш йўллари, чиқиш ва кесиб ўтиш йўллари ҳамда автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг бошқа конструктив элементларининг шикастланган жойларини созлаш, шунингдек тошқинлар ва муз кўчишлари даврида уларни бузилишдан сақлайдиган профилактика ишларини бажариш жорий таъмирлашнинг вазифалари ҳисобланади.
Жорий таъмирлаш, қоидага кўра, автомобиль йўлининг бутун узунлигида доимий равишда бажарилади ҳамда йўл-фойдаланиш ташкилотининг таъмирловчи ходимлари томонидан амалга оширилади.
19. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини жорий таъмирлаш техник текширишлар ва техник кўриклар (баҳорги, кузги ва даврий) натижалари ёки нуқсонлар ведомостлари асосида тузилган бажариладиган ишларга қараб белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади.
20. Қопламанинг текислиги ва илашиш сифатлари чекланган йўл қўйиладиган қийматгача пасайган ёки автомобиль йўли элементларида ва йўл иншоотларида бузилишлар ва емирилишлар тўпланиб қолганда йўл қопламаси ва йўл иншоотларининг ҳолатларини техник текширишлар ва техник кўриклардан ўтказиш натижалари автомобиль йўлларини жорий таъмирлашни тайинлаш учун мезон ҳисобланади.
21. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини жорий таъмирлашга қуйидаги ишлар киради:
а) ер кўтармаси ва сув кетказиш тизими бўйича:
ер кўтармаси, сув кетказиш тизими, захиралар, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш ва бошқариш иншоотларининг айрим шикастланишларини тузатиш;
ўт экиб, тупроқ тўкиб ва қирқиб қияликлар, кўтармалар ва ўймаларни қисман текислаш ва айрим участкаларнинг йўл четларини текислаш;
сув ювиб кетган ва емирилган участкаларни, шу жумладан гирдоб ва ўпирилиш ҳодисалари оқибатида емирилган участкаларни тиклаш, кўчки тушган, ўпирилган ва сел олган жойларни тозалаш;
ўйма ва кўтармалар қияликларининг тиклигини камайтириш, барқарор чим қопламасини яратиш бўйича зарур агротехника тадбирларини ўтказган ҳолда ер кўтармаси ва захираларининг қияликларига ўт экиш, ер кўтармасининг барқарорлигини таъминлайдиган мустаҳкамлаш ва бошқа ишлар;
зах жойларда унча катта узунликда бўлмаган ер кўтармасини кўтариш, унча катта бўлмаган ўпирилган участкаларни тугатиш, аккумуляция полкалари қуриш, олиб ташланадиган қорни жойлаштириш учун ва режадаги эгриларда кўринишни таъминлаш учун ўймалар нишабликларини қирқиш, қияликларини сув ювишидан ҳимоя қилиш ва четдан келадиган қорни ушлаб қолиш учун тупроқли кўтармалар, банкетлар ва бермаларни қуриш;
кесишма ва туташмаларда, тўхташ майдончаларида, автомобиль турар жойларида, йўл-таъмирлаш хизмати объектларига, диққатга сазовор жойларга бориш йўлларида ер тасмаси ва сув кетказиш тизимларини тиклаш;
мавжуд сув кетказишнинг зовурларини ялпи тозалаш ва янгиларини қазиш, сув емириб кетиши мумкин бўлган участкаларда уларнинг деворини ва тубини мустаҳкамлаш;
дренаж, ҳимояловчи ва мустаҳкамловчи қурилмалар, сув кетказиш новлари, кўприк ва қувурларнинг сув кириш ва чиқиш ўзанлари, ёмғир канализацияси, сув қудуқлари носозликларини тузатиш, қирғоқни ҳимоялаш ва эрозияга қарши қурилмаларни тиклаш;
йўл четларини тўлдириш, кесиш ва мустаҳкамлаш;
б) йўл тўшамаси бўйича:
цемент-бетон қопламалардаги чокларни таъмирлаш ва тўлдириш;
барча турдаги қопламалардаги чуқурлар, ёриқлар, ўнқир-чўнқирлар, ғилдирак изларини тўлдириш, чўккан, ёрилган жойларни, йўл ҳошияларини, бордюрларни тузатиш;
талаб қилинадиган текислик ва ғадир-будирликни таъминлаган ҳолда йўл қопламасининг эскирган устки қатламларини тиклаш, эски қопламадан такроран фойдаланишни таъминлайдиган усуллар ва методлар билан қопламани тиклаш;
барча турдаги йўл тўшамасига устки ишлов бериш, ҳимоя қатламлари ва емирилиш қатламларини қуриш, қопламани картасимон таъмирлаш;
ғилдирак изларини қора чақир тош ёки асфальт-бетон билан тўлдирган ва қопламанинг бутун кенглигида эмульсияли-минерал аралашмадан ҳимоялаш қатламини ётқизган ҳолда икки қатламли эмульсияли-минерал аралашмани ётқизиш ёки ғилдирак изи нотекисликларини устки ишлов бериш, қисман фрезерлаш ёки қиррани текислаш йўли билан ғилдирак изларини йўқотиш;
такомиллаштирилган қопламаларнинг четларига бордюрларни ўрнатиш ва тиклаш, мустаҳкамлаш тасмалари ва йўл четларини фрезерлаш ва битум-минерал аралашмалардан қопламалар ётқизиш;
плиталарни алмаштириш, кўтариш ва текислаш, цемент-бетон қопламаларда бўйлама ёки кўндаланг ариқчаларни кесиб чиқиш;
майдаланган тошли, шағалли ва тупроқли яхшиланган автомобиль йўлларининг кесимини тиклаш ва ижро ҳужжатларига мувофиқ шағал ёки майдаланган тош тўккан ҳолда кучайтириш;
асфальт-бетон ва цемент-бетон қопламаларнинг кўчиб кетган ва уваланган участкаларида эмульсияли-минерал аралашмалардан ҳимоя қатламлари ётқизиш;
асфальт-бетон қопламаларнинг эскирган устки қатламларини тиклаш ва автомобиль йўлларининг айрим участкаларида ва бутун узунлигида қопламанинг янги қатламини ётқизиш;
в) сунъий иншоотлар бўйича:
иншоотлар айрим элементлари (панжара, тўшама, тиргак, кашак, тўсадиган деворлар ва дренаж қурилмалари)нинг унча катта бўлмаган шикастланишларини тузатиш;
янги сув ўтказиш қувурларини қуриш ёки уларнинг ҳисоблаб чиқилган оғирликлари ва габаритларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъмирланаётган автомобиль йўли учун белгиланган техник тоифага тўғри келадиган нормаларига етказиб, уларни тўлиқ ёки қисман қайта қуриш;
тош деворларни таъмирлаш, суваш, михпарчинларни қисман алмаштириш, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг металл элементларини бўяш;
ариқлардан ўтиш кўприкчаларини алмаштириш ва тузатиш;
кўчма кўприклардаги, паром кечувларидаги, қирғоқда тўхташ жойларидаги унча катта бўлмаган бузилишларни тузатиш (очиқ жойларни битумланган арқонлар билан тўлдириш ва бошқалар);
тиргак деворлар ва парапетларнинг шикастланган жойларини таъмирлаш;
кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг элементларини бўяш, суваш, чириш ва емирилишга қарши ҳимоя чораларини кўриш;
сув ўтказиш қувурларининг айрим бўғинларини ва каллакларини узайтириш, алмаштириш, қувурларнинг ҳимоя қатлами ва туташган жойларини тўғрилаш;
тоннель қопламасини кучайтириш, қисман алмаштириш, гидроизоляцияни, вентиляция, иситиш, ёритиш тизимларини, штольня (ер ости йўли)ни ҳамда тоннелларда ёнғинни ўчириш тизимини сув билан таъминлаш учун қудуқларни тиклаш ва ерости сувларидан ҳимоя қилиш, порталларни кучайтириш, сув кетказиш новларини ва ҳоказоларни тиклаган (алмаштирган) ҳолда йўл тўшамасини тиклаш, тиргак деворларни, галереяларни, кўтармаларни ҳамда бошқа ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш иншоотларни кучайтириш;
кўприк иншоотида ва кўтарма билан туташ жойларда сув кетказиш тизимларини ўрнатиш ёки уларни алмаштириш, оқова сувларни тозалаш қурилмаларини қуриш ёки тиклаш;
мустаҳкамловчи ва бошқарувчи иншоотларни қуриш, ҳимоя иншоотлари (кўтарма ғов, шпорлар, дамбалар ва бошқалар)ни тиклаш ёки қуриш;
кўтарманинг емирилган участкаларини тиклаш ва қияликларни мустаҳкамлаш, конусни мустаҳкамлаш учун тиргакни тиклаш ва бошқарувчи иншоотларда қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш;
г) йўлдаги бинолар ва ёрдамчи иншоотлар бўйича:
деворлар ва қопламалар материалларини 40 фоизгача алмаштирган ҳолда биноларнинг нуқсонлари ва шикастланишларини тузатиш, сувоқларни тўғрилаш ва тирқишларни таъмирлаш, тўсиқ, девор, пол, шифт, том, эшик, печ, қудуқ, сув қувури, канализация ва газ тармоғи, алоқа линияларининг айрим элементларини алмаштирган ҳолда бўяш, оқлаш, ойна қўйиш, таъмирлаш;
ишлаб чиқариш бинолари ва йўлдаги биноларнинг ташқи деворларини қисман тиклаш;
д) автомобиль йўлларини жиҳозлаш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича:
етишмаётган йўл белгиларини тиклаш ва янгидан ўрнатиш ҳамда йўл қатнов қисмининг горизонтал йўл белгиларини чизиш, шунингдек якка тартибдаги лойиҳалаш таблосини тиклаш ва ўрнатиш;
тўхташ, бекат майдончалари қуриш ва мавжудларини тиклаш, автобус бекатларида автопавильонлар, ҳожатхоналар, автомобилларнинг тўхташ ва тўхтаб туриш майдончалари, пиёдалар ўтиш жойлари ҳамда йўлкалар, пиёдалар ва велосипедчилар йўлкалари, аҳоли пунктларидан ўтадиган йўл участкаларида шовқиндан ҳимоя қилиш қурилмаларини қуриш ва уларни таъмирлаш;
айрим тўсиқлар ва йўналтирувчи қурилмаларни ўрнатиш ҳамда айрим конструктив элементларини алмаштирган ҳолда уларни таъмирлаш;
ҳаракатни диспетчер орқали ва автоматлаштирилган бошқариш элементлари ва тизимларини ўрнатиш, тиклаш ва такомиллаштириш, автоном ва масофадан туриб бошқариладиган белгиларни ва ахборот алмашиб турадиган таблони, светофор объектларини янгидан ўрнатиш ва мавжудларини тиклаш;
ҳаракатланиш учун хавфли автомобиль йўлларида горизонтал эгри жойларда виражлар қуриш;
автомобиль йўллари ва уларнинг айрим участкалари, йўл ечимлари, дам олиш майдончаларини, автобус бекатлари, кузатиш майдончалари ва бошқа объектларни меъморий-бадиий безаш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш;
автомобиль йўлларининг айрим участкаларида, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва тоннелларда электр ёритқичларни таъмирлаш ва тиклаш;
йўл радио алоқаси ҳамда технологик ва сигнал берувчи-чақирувчи алоқани таъмирлаш ва тиклаш, кабель тармоғини тиклаш;
таъмирлаш даврида вақтинчалик ётиқ йўл белгилари чизиш, вақтинчалик ётиқ йўл белгиларини ўчириш ва доимий горизонтал ва вертикал ётиқ автомобиль йўл белгиларини чизиш;
кўринишни таъминлаш учун айрим дарахтларни олиб ташлаш ва дарахт шохларини кесиш;
автомобиль йўллари жиҳозлари ва элементларини бўяш, уларни озода ва тартибли сақлаш;
е) жорий таъмирлаш бўйича бошқа ишлар:
автомобиль йўлларининг таъмирланаётган участкаларида вақтинчалик айланиб ўтиш йўлларини қуриш ва уларни тугатиш;
материалларни сақлаш ва ерни рекультивация қилиш учун майдончалар қуриш;
кўприк иншоотларини лойиҳадан олдин текшириш, автомобиль йўллари ва бошқа йўл иншоотларининг ташхиси ва ҳолатини баҳолаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ва таъмирлаш бўйича энг мураккаб ишларнинг муҳандислик ишланмасини ишлаб чиқиш;
йўл-фойдаланиш ташкилотлари ва корхоналар балансидаги ишлаб чиқариш базалари ва очиқ конларга олиб борадиган шохобча йўлларни, боши берк темир йўлларни таъмирлаш.
(V бўлим матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 566-модда)
VI. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш
22. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш вазифаси — йилнинг исталган вақтида узлуксиз ва хавфсиз автомобиль ҳаракатини таъминлаш шартлари бўйича йўл қўйиладиган талабларга мувофиқ сақлашни таъминлайдиган уларга доимий қарашни таъминлашдан иборат.
23. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш ишлари тасдиқланган сметаларга мувофиқ автомобиль йўлининг узунлигида бутун йил давомида унинг барча элементлари ва иншоотлари бўйича мунтазам равишда амалга оширилади.
24. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш қуйидаги ишларни ўз ичига олади:
а) ер кўтармаси ва сув кетказиш тизими бўйича:
ажратилган минтақани, йўл четларини, нишабликларни ва ажратувчи тасмаларни мунтазам равишда озода ва тартибли сақлаш, чиқиндилардан ва бегона буюмлардан тозалаш, текислаш;
кесилган қолдиқларни йиғиштириб олган ҳолда ўтларни ўриб олиш ва буталарни кесиш, ножоиз ўсимликларни кимёвий усул билан йўқ қилиш, йўл четларини чанг ва ифлосликлардан тозалаш;
сув кетказиш тизимини мунтазам равишда иш ҳолатида сақлаш, йўл четидаги ариқларни ва сув кетадиган зовурларни тозалаш ва қиялаб текислаш, уларнинг мустаҳкамланган жойлари нуқсонларини тузатиш ёмғир канализацияси, дренаж қурилмалари, кўприк ва қувурларнинг сув кириш-чиқиш ўзанлари, тез оқар сув ўтказгичлар ва сув туширгичларнинг майда носозликларини бартараф этиш;
кўтарма ва ўймаларнинг нишабликлари носозликларини тузатиш ва текислаш (зарурият бўлса тупроқ қўшган ҳолда);
мустаҳкамланмаган йўл четларини қирқиш, текислаш ва зичлаш, мустаҳкамланган йўл четларидаги бузилишлар ва шикастланишларни бартараф этиш;
белгиланмаган жойлардаги кириш ва чиқиш жойларини тугатиш, ёзги трактор йўлларини қуриш ва қиялаб текислаш;
табиий муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш чора-тадбирларини бажариш, автомобиль йўлларининг йўлолди тасмасини қуриш ва белгилаш;
б) йўл тўшамаси бўйича:
йўл қопламасини чиқинди, чанг ва ифлосликлардан, қор, муздан мунтазам равишда тозалаш, бегона буюмларни йиғиштириш, қум ва сирпанчиққа қарши аралашмалар сепиш йўли билан автомобиль йўлларининг қатнов қисми музгарчилиги ва сирпанчиқлигини бартараф этиш, шунингдек битумнинг терлаши натижасида ҳосил бўлган сирпанчиқликни бартараф этиш;
йўлларни чангсизлантириш;
қабариқли ва кучсиз тупроқли йўл участкаларига қараш (вақтинчалик тўсиш ва ҳаракатни тартибга солиш, шчитлар, тахталар, шох-шаббалар ва бошқа материаллар билан ёпиш, шунингдек зарурияти бўлмаганда уларни йиғиштириб олиш);
локал карталар билан майда заррали юза қатлам воситасида ёриқлар ва ёриқларнинг тўрлари кучайишининг олдини олиш ва уларни тўхтатиш;
цемент-бетон қопламалар плиталарининг парчаланган ва синган жойларини юза емирилишлардан таъмирлаш;
шағалли, чақиқ тошли ва тупроқли қопламаларнинг кесимини тўғрилаш;
в) сунъий иншоотлар бўйича:
кўприк кўтармаси элементларини, фермаости майдончаларни, таянч қисмларни, оралиқ қурилмалар элементларини, тахта зиналарни, таянчлар, қувурлар, тоннеллар ва бошқа иншоотларни чанг ва ифлосликдан тозалаш;
тошқин сувларини ўтказиб юбориш, қор ва музни йиғиштириб олиш, тозалаш иншоотларига қараш ва уларга хизмат кўрсатиш, автомобиль йўллари ва иншоотларини сув тошқинидан ҳимоя қилиш, тиқилиб қолган жойларни тозалаш, тошқинга қарши тадбирлар;
таянчлар ва оралиқ қурилмаларнинг металл конструкциялари элементларини қисман бўяш, нуқсонли михпарчинларни алмаштириш, болтларни тортиш, металлдаги ёриқларни таъсир кўрсатмайдиган ҳолатга келтириш, тўсинларнинг темир-бетон плиталар билан бирлашадиган жойларини ва ферма боғламларини тиклаш;
тоннеллардан хавфсиз фойдаланиш учун локал участкаларда тоннелларнинг шикастланган қопламаларини ва сув кетказиш новлари, гидроизоляция, вентиляция ва ёритиш тизими, ёнғинни ўчириш, аварияга қарши ва бошқа техник қурилмалар шикастланишларини бартараф этиш;
кўприк кўтармасининг барча элементларини ҳамда кўтарма билан туташиб кетадиган зонани, фермаости майдончаларни, таянч қисмларни, оралиқ қурилмаларни, таянчларни, конуслар ва бошқарувчи иншоотларни, бориш жойлари ва тахта зиналарни қор ва муздан тозалаш;
г) автомобиль йўлларини жиҳозлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича:
белгиларга қараш, шикастланган йўл белгиларини алмаштириш ва етишмаётганларини янгидан ўрнатиш;
автобус бекатларини, пиёдалар ўтиш жойлари, дам олиш майдончалари, йўл белгилари учун конструкциялар, тўсиқлар, йўналтирувчи қурилмалар, шийпончалар ва уларнинг жиҳозлари элементлари, шунингдек шовқиндан ҳимоя қиладиган қурилмаларни бўяган ҳолда озода ва тартибли сақлаш, автомобиль йўлларини меъморий-бадиий безашнинг шикастланган айрим элементларини тузатиш, ушбу элементларга керакли тарзда қараш, ҳожатхоналар, йўл-таъмирлаш пунктлари, йўл усталари уйларини тозалаш;
шийпончалар, ўриндиқлар, паннолар ва бошқаларни ўрнатиш ҳамда бўяган ҳолда озода ва тартибли сақлаш, ичимлик сув манбалари ва артезан қудуқлар қазиш, уларни озода ва тартибли сақлаш;
ҳаракатни ҳисобга олиш пунктларини сақлаш, тиклаш ва янгидан қуриш, йўл конструкциясининг ва автомобиль йўли ишини ўрганиш учун зарур бўлган бошқа қурилмаларнинг, автомобиль йўлининг алоҳида элементлари ва иншоотларининг ҳолатини баҳолаш;
автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг баланс қийматига киритилган тарозида тортишни назорат қилиш пунктларини, сув ўлчаш постларини, метеорологик пунктларни, об-ҳаво шароитлари ва ҳаракат шарт-шароитлари мониторинги тизимини, технологик ва сигнал берувчи-чақирувчи алоқани, кабель тармоғини, шунингдек светофор объектларини, ҳаракатни ташкил этиш воситаларини, ҳаракатни диспетчер орқали ва автоматлаштирилган бошқариш воситаларини сақлаш;
автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари балансига киритилган йўлларни электр билан ёритиш линияларини, кўприклар, йўл ўтказгичлар, тоннеллар, транспорт ечимлари, паром кечувлари ва бошқа иншоотларни сақлаш, трансформаторларни тафтиш қилиш, ёритиш учун сарфланган электр энергиясига ҳақ тўлаш;
хизмат қилиш муддатини ўтаб бўлган вертикал ва горизонтал йўл белгиларини, шу жумладан сунъий иншоотлар элементларидаги йўл белгиларини ўчириш, эскирганларини тиклаш ва янгидан чизиш;
йўл тўсиқлари ва йўналтирувчи қурилмаларни тузатиш, автомобиль йўлини жиҳозлаш элементлари ва белгиларига қараш;
автобус бекатлари, павильонлар, йўлкалар ва дам олиш майдончаларини қор ва муздан доимий равишда тозалаш.
VII. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлаш
25. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлашнинг вазифаси автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини йилнинг қиш даврида узлуксиз ва хавфсиз автомобиль ҳаракатини таъминлаш шартлари бўйича йўл қўйиладиган талабларга мувофиқ уларнинг ҳолатини доимий сақлашни таъминлашдан иборат.
26. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлаш ишлари тасдиқланган сметаларга мувофиқ бутун йил мобайнида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг барча элементлари ва иншоотлари бўйича автомобиль йўлининг бутун узунлигида мунтазам равишда амалга оширилади.
27. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қишда сақлашга қуйидаги ишлар киради:
қордан доимий ҳимоя қилиш иншоотлари (деворлар, панеллар, кўтармалар ва қорни ушлаш тўсиқлари)ни тайёрлаш, ўрнатиш ва таъмирлаш, қордан ҳимоя қилиш иншоотларига қараш;
вақтинчалик қорни тутиб турадиган қурилмалар (шчитлар, тўсиқлар ва тўрлар) тайёрлаш, ўрнатиш (қайта ўрнатиш), тиклаш, йўлолди тасмасида қорни тутиб қолиш учун қорни ушлаш тўсиқлари ва хандақлар барпо этиш ҳамда уларни вақти-вақти билан янгилаб туриш;
автомобиль йўлларини қордан тозалаш, автомобиль йўлларини қор уюмларидан тозалаш, йўл четларидаги қорларни йиғиштириш, паст тоифадаги автомобиль йўлларининг қатнов қисмида қор қопламини қиялаб текислаш ва зичлаш;
қишки сирпанчиқни олдиндан аниқлаш ва прогнозлаштиришнинг автоматлаштирилган тизимларини, шунингдек кўприклар, йўл ўтказгичлар ва турли сатҳдаги йўл ечимларида музгарчиликка қарши реагентларни тақсимлашнинг автоматлаштирилган тизимларини ўрнатиш ва сақлаш;
қишки сирпанчиқликка қарши кураш, музгарчиликка қарши материалларнинг янги базаларини ўрнатиш, мавжудларини эса тиклаш ва таъмирлаш, уларга бориш йўлларини қуриш, табиий шўр сув олинадиган қудуқлар қазиш, жиҳозлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, музгарчиликка қарши материалларни тайёрлаш ва сақлаш, музгарчиликка қарши хоссаларга эга бўлган қопламанинг юқори қатламини қуриш ва сақлаш;
музларга қарши курашиш, музга қарши иншоотларни қуриш, сунъий иншоотлар яқинида ўзанларни тозалаш ва мустаҳкамлаш, музларни йўқотиш;
кўчкига қарши чора-тадбирларни амалга ошириш, кўчки қатламларини йиғиштириб олиш.
VIII. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини кўкаламзорлаштириш
28. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини кўкаламзорлаштириш вазифаси автомобиль йўлларини қор ва қум кўчкиларидан ёки эрозиядан доимий ҳимоя қилишни таъминлашдан ва автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг маъмурий-бадиий безагини барпо этишдан иборатдир.
29. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини кўкаламзорлаштириш ишлари автомобиль йўлининг бутун узунлигида унинг барча элементлари ва иншоотлари бўйича бутун йил давомида тасдиқланган сметаларга мувофиқ амалга оширилади.
30. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини кўкаламзорлаштиришга қуйидаги ишлар киради:
кўчатхона ва дарахтзорлар учун тупроқни тайёрлаш, кўчатлар етиштириш (ёки улар қийматини тўлаш) ва кўчатларни транспортда ташиш;
автомобиль йўлларини қум ва қор кўчкиларидан ҳимоя қилиш учун ўрмон тасмаларини барпо этиш, эрозияга қарши ва манзарали дарахтларни экиш;
дарахтларни парвариш қилиш, дарахтларни кесиш-каллаклаш, қуруқ дарахтларни йиғиштириб олиш, дарахтларни ёнғиндан ҳимоя қилиш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
уруғлик сепиш ва гул экиш, ажратилган минтақага ва ажратиш тасмасига ўт экиш;
мавжуд сунъий суғориш тизимларини сақлаш ва таъмирлаш.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 566-модда)
йўл белгиларини хатловдан ўтказиш, паспортлаштириш, йўл кадастрини тузиш ва йўл белгиларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш;
автомобиль йўлларининг ҳолати ташхиси ва уни баҳолаш, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа иншоотларни жорий ва даврий кўрикдан ўтказиш, текшириш ва синаш, ҳаракат жадаллигини ҳисобга олиш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини юритиш ва уларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлашда қатнашиш, йўллар, кўприклар ва бошқа йўл иншоотларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш;
навбатчилик-диспетчерлик хизматини, ишлаб чиқаришни бошқариш марказларини ташкил этиш ва улар учун асбоб-ускуналар сотиб олиш; об-ҳаво шарт-шароитлари ва ҳаракатланиш шарт-шароитлари мониторинги метеорологик тизимларини, шунингдек ҳаракатланиш шарт-шароитлари мониторинги ва прогнозлаштириш учун фойдаланиладиган видео тизимларни сақлаш, шу жумладан уларнинг ишлаши учун метеорологик тизимлар элементларини ва алоқа каналларини ижарага олиш; метеорологик маълумотларни сотиб олиш; автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни қатновнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилиш (ахборот таблолари, оммавий ахборот воситалари);
автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш бўйича энг мураккаб ишларга муҳандислик ва илмий-техник ишланмаларни илова қилиш; илмий-тадқиқот ва тажриба-эксперимент ишлари; тармоқ нормалари ва қоидаларини, стандартларни ҳамда автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш ва сифатини таъминлаш бўйича методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш; адабиётлар, тармоқ нормалари, стандартлар, қоидалар, шунингдек методик ҳужжатларни сотиб олиш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш;
йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш бўлимини, халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларини сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш, фойдаланиш корхоналарининг магистрал йўллари тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бўлимини, шунингдек кўприк хўжалигини сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарининг кўприк хўжалигидан фойдаланиш ва таъмирлаш бўлимини сақлаш;
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини (кейинги ўринларда матнда «объектлар» деб юритилади) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартибини белгилайди.
2. Бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш лойиҳа талабларига, шаҳарсозлик нормаларига, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш қоидалари ва стандартларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга риоя қилинишини текшириш мақсадида амалга оширилади.
3. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш объектлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига асосан пудратчи ташкилотларнинг техник ходимлари (бош муҳандислари, иш бажарувчилар, усталар, бригадирлар ва лабораториялар) томонидан ишлар бажарилиши жараёнида доимий равишда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш ва лаборатория назорати;
буюртмачи томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган техник назорат;
буюртмачи билан тузиладиган шартнома бўйича объект учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳалаш ташкилотлари (лойиҳанинг бош муҳандислари) томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган муаллифлик назорати;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари сифати юзасидан давлат назорати белгиланган тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унинг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш жараёнида технологик жараён олиб борилишининг тўғрилиги, бажариладиган ишлар ҳамда фойдаланиладиган материалларнинг сифати юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек ёпилиб кетадиган ва оралиқ ишларни қабул қилиб олишда ҳамда тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишда буюртмачи томонидан комиссия таркибида иштирок этиш учун ушбу объектга хизмат кўрсатадиган йўл ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
5. Тасдиқланган лойиҳалар ва ишчи чизмалар, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига тўлиқ мувофиқ ҳолда бажарилган, тўлиқ тугалланган ишлар қабул қилиб олиниши лозим. Ишларни қабул қилиб олишда ишлар натурада тасдиқланади, назорат тартибида ўлчашлар амалга оширилади, қурилиш материаллари ва назорат намуналарининг ишлаб чиқариш ҳамда лаборатория синовлари натижалари, ишларни бажариш ва муаллифлик назорати журналларидаги ёзувлар текширилади.
6. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
бажарилган ишларни ойлик (оралиқ) қабул қилиб олиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
7. Ёпилиб кетадиган ишларни уларнинг ҳар бир тури (босқичи) бўйича қабул қилиб олиш уларнинг кейинги тур (босқич) ишлари бошлангунга қадар бажарилишига қараб амалга оширилади. Ишларни қуйидаги таркибдаги комиссия қабул қилиб олади: буюртмачининг вакили — техник назоратчи (раис); пудратчи ташкилот вакили — иш бажарувчи ёки уста, лаборант ва геодезист (зарур ҳолларда); йўлга хизмат кўрсатадиган йўл ташкилоти вакили; лойиҳа ташкилоти вакили (кўтариб турувчи конструкцияларни қабул қилиб олишда). Кўтариб турувчи конструкциялар рўйхати лойиҳада белгиланади. Ёпилиб кетадиган ишларни қабул қилиб олиш натижалари ушбу Низомга 1-иловадаги шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади, унда қабул қилинадиган ишларнинг лойиҳа, норматив-техник ҳужжатлар, стандартлар талабларига мувофиқлик даражаси акс эттирилади, шунингдек қабул қилинадиган ишларга баҳо ва ишларнинг кейинги турларини бажаришга рухсат берилади. Далолатномага ўлчовлар қайдномаси ва лаборатория синовлари натижалари илова қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
8. Объектнинг бажарилган ишлари ва тугалланган объектларини ойлик (оралиқ) қабул қилиб олиш буюртмачи ва пудратчи ташкилот томонидан расмийлаштирилади. Бажарилган ишлар ва йўлларнинг тугалланган конструктив элементларини Ойлик (оралиқ) қабул қилиб олиш натижалари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома-ҳисоб-фактура билан, миқдор ва қиймат кўрсаткичлари ҳисоб-китоб жадвалида акс эттирилган ҳолда 2а-иловага мувофиқ акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилади.
IV. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
9. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш амалдаги шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига асосан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
10. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектлар ёки уларнинг участкалари (ишга тушириш мажмуалари) қуйидаги икки босқичда;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
объектнинг тугалланганлиги ва у қабул қилиб олишга тайёрлиги тўғрисида пудратчи ташкилотнинг хабарномасидан кейин ишчи комиссиялар томонидан;
ишчи комиссия тавсияномаси ҳамда объектни фойдаланишга қабул қилиб олишга тақдим этиш тўғрисида буюртмачидан хабарнома олингандан кейин давлат қабул комиссиялари томонидан фойдаланишга қабул қилинади.
11. Ишчи комиссиялар буюртмачининг қарори (буйруғи) билан тайинланади. Ишчи комиссия таркибига буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, пудратчи ташкилотлар (ёрдамчи пудратчи ташкилотлар), қабул қилинадиган объектдан фойдаланиш вазифаси юкланадиган йўл ташкилоти, лойиҳалаш ташкилоти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати буюртмачи ҳисобланган тақдирда, комиссия таркибига Республика йўл жамғармаси вакили киритилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда иштирок этган ташкилотларнинг улар томонидан бажарилган ишларнинг турлари ва ҳажмлари ҳамда масъул ижрочилари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
қабул қилишга тақдим этилган йўлнинг техник лойиҳаси ва ишчи чизмалари тўплами, ижро схемалари;
ёпилиб кетадиган ишларни қабул қилиб олиш далолатномалари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
йўл-қурилиш материаллари ва йўл тўшамаларининг конструктив қатламларидан кесиклар (тупроқ жинслари) синовлари журналлари, мувофиқлик сертификатлари;
ишларни бажариш ва муаллифлик назорати журналлари;
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш далолатномалари.
13. Ишчи комиссия объектни фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат қабул комиссиясига тақдим этгунга қадар қуйидагиларни бажариши шарт:
бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, ишларни бажаришнинг шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига мувофиқлигини текшириш;
зарур назорат ўлчовлари ва лаборатория синовларини ўтказган ҳолда ишлар сифатини текшириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
объектни қуриш ва уни реконструкция қилиш қиймати тўғри шакллантирилганлигини кўриб чиқиш. Қиймат ўсиши ва (ёки) унга объектни қуриш ва реконструкция қилишга тегишли бўлмаган харажатлар нотўғри киритилиши ҳолатлари аниқланганда, унинг сабабларини ўрганиб чиқади ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф киритади;
мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича объект фойдаланишга қабул қилишга тайёрлиги тўғрида далолатнома тузиш.
Далолатномага ўлчовлар қайдномаси ва лаборатория синовлари натижалари илова қилинади.
Ишчи комиссия томонидан аниқланган камчиликлар ва чала қилинган ишлар далолатноманинг иловасида акс эттирилиши ҳамда комиссия томонидан белгиланган муддатда бартараф этилиши лозим.
14. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектларни қабул қилиш Давлат комиссияси объектларни қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштириш топшириғини тасдиқлаган орган томонидан тузилади. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектларни (ёки уларнинг участкаларини — ишга тушириш мажмуаларини) фойдаланишга қабул қилиб олишда Давлат қабул комиссияси таркибига буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ёки давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, пудратчи ташкилотлар (ёрдамчи пудратчи ташкилотлар), қабул қилинадиган объектлардан фойдаланиш вазифаси юкланадиган йўл ташкилоти, лойиҳа ташкилотлари, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари, санитария назорати, давлат ёнғин назорати, табиатни муҳофаза қилиш, Бош давлат меҳнат техника инспектори ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати буюртмачи ҳисобланган тақдирда, комиссия таркибига Республика йўл жамғармаси вакили киритилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
15. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектларни (ёки уларнинг участкалари — ишга тушириш мажмуаларини) доимий фойдаланишга қабул қилиб олиш Давлат комиссиясига объект бўйича барча зарур ижро ҳужжатлари, шунингдек ишчи комиссия далолатномаси тақдим этилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан кейин ва назорат ўлчовлари ўтказилиб ҳамда айрим конструктив элементлар текширилиб объект кўриб чиқилгандан кейин комиссия томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича объектни қабул қилиш далолатномаси тузилади. Далолатномада объект сифатини баҳолаш ва унинг қиймати кўрсатилган ҳолда доимий фойдаланишга қабул қилинадиган объектнинг қисқача тавсифи берилади, шунингдек объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида сўнгги хулоса киритилади.
16. Давлат қабул комиссиясининг объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси у тақдим этилгандан кейин бир ой муддатда Давлат қабул комиссиясини тайинлаган орган томонидан тасдиқланади.
Объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ва унга ахборот хати беш нусхада тузилиб, икки нусхаси қарор лойиҳаси билан бирга Давлат қабул комиссиясини тайинлаган органга, икки нусхаси буюртмачига ва бир нусхаси пудратчига топширилади.
17. Буюртмачи Давлат қабул комиссияси далолатномасининг бир нусхасини ҳамда техник (лойиҳа-смета) ва ижро ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини йўл ташкилотига бериши шарт.
Қабул қилиш далолатномаси ва техник (лойиҳа-смета) ҳужжатлари йўлдан фойдаланадиган йўл ташкилотида сақланади.
V. Мукаммал ва ўртача таъмирлаш тугалланган объектларни қабул қилиш тартиби
18. Мукаммал ва ўртача таъмирлаш тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш амалдаги шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига асосан амалга оширилади.
19. Мукаммал ва ўртача таъмирлаш тугалланган объектлар, буюртмачи (раис), Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, пудратчи ташкилотлар, йўлга хизмат кўрсатадиган йўл ташкилотлари, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари, лойиҳа ташкилотлари (муаллифлик назорати) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи комиссия томонидан фойдаланишга қабул қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати буюртмачи ҳисобланган тақдирда, комиссия таркибига Республика йўл жамғармаси вакили киритилади.
20. Мукаммал ва ўртача таъмирлаш тугалланган объектларни қабул қилишда пудратчи ташкилот ишчи комиссиясига: лойиҳа-смета ҳужжатлари, ёпилиб кетадиган ишлар далолатномалари, қурилиш материаллари ва назорат намуналари журналлари, синов далолатномалари, мувофиқлик сертификатлари, ишларни бажариш ва муаллифлик назорати журналлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш далолатномаларини тақдим этиши шарт.
Комиссия томонидан бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, шаҳарсозлик нормаларига, ишларни бажариш қоидалари ва стандартларига мувофиқлиги; Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилиши; зарур назорат ўлчовлари ва лаборатория синовлари ўтказилган ҳолда ишлар сифати; бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, стандартларга, ишларни бажариш қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги текширилади.
Амалга оширилган ишлар натижалари мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ишчи комиссиянинг мукаммал ва ўртача таъмирлаш тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасида акс эттирилади. Далолатномага ўлчовлар қайдномаси, лаборатория синовлари натижалари ва ижро ҳужжатлари илова қилинади.
21. Ишчи комиссиянинг мукаммал (ўртача) таъмирлаш тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси тақдим қилингандан кейин бир ойдан кечикмасдан комиссияни тайинлаган орган томонидан тасдиқланади.
Объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ва унга ахборот хати беш нусхада тузилиб, икки нусхаси қарор лойиҳаси билан бирга Давлат қабул комиссиясини тайинлаган органга, икки нусхаси буюртмачига ва бир нусхаси пудратчига топширилади.
22. Буюртмачи ишчи комиссия далолатномасининг битта нусхасини ҳамда техник (лойиҳа-смета) ва ижро ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини йўл ташкилотига бериши шарт.
Қабул қилиш далолатномаси ва техник (лойиҳа-смета) ҳужжатлари йўлдан фойдаланадиган йўл ташкилотида сақланади.
VI. Жавобгарлик
23. Буюртмачи қурилиши тугалланган, реконструкция қилинган, мукаммал ва ўртача таъмирланган объектни, транспорт ҳаракати очилишига тайёрланган унинг айрим қисмлари, бинолар, иншоотларни қабул қилишни асоссиз кечиктирганлиги учун пудратчи ташкилот олдида қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ мулкий жавобгар ҳисобланади.
24. Пудратчи ташкилот шартномада белгиланган кафолат даврида буюртмачи олдида мулкий жавобгар ҳисобланади. Кафолат муддати мобайнида объектдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар ва чала қилинган ишлар аниқланганда, пудратчи ташкилот уларни бепул бартараф этади.
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Объект қурилишида фойдаланилган қурилиш материаллари, конструкциялар, буюмлар ва асбоб-ускуналар сони, жорий нархлари ва қийматлари тўғрисида ҳисоб-китоб жадвали
Объект қурилишида фойдаланилган қурилиш материаллари, конструкциялар, буюмлар ва асбоб-ускуналар сони, жорий нархлари ва қийматлари тўғрисида ҳисоб-китоб жадвали __________________________________________________________________________________________________________
Т/р
Қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар номи
Ўлчов бирлиги
Қурилиш материаллари, конструкциялар, буюмлар ва асбоб-ускуналарга умумий эҳтиёж
Шартномавий жорий нархлардаги умумий қиймати (минг сўм)
Пудратчининг бош бухгалтери______________________________
Пудратчининг бош бухгалтери_____________________________
М.Ў.
М.Ў.
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
9. Бинолар ва иншоотлар бўйича технологик ва архитектура-қурилиш қарорлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади: __________________________________________________________________________________
(масофаси, узунлиги, асосий материаллар ва конструкциялар, муҳандислик ва техник
10. Асбоб-ускуналар лойиҳа бўйича ___________________________ дона; амалда __________________ дона миқдорида ишчи комиссиялар томонидан якка тартибда синалгандан кейин ва комплекс ишлатиб кўрилгандан кейин (мазкур далолатномага ___ - иловада далолатномалар рўйхати келтирилган) уни қабул қилиш тўғрисидаги далолатномага мувофиқ ўрнатилган.
11. Лойиҳада назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ва зилзилага қарши тадбирлар ______________________________________________________________
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Давлат қабул комиссиясининг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ДАЛОЛАТНОМАСИ
200_й. «___»___________даги _____-сон қарор (буйруғи) билан тайинланган Давлат қабул комиссияси, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларга амал қилган ҳолда қуйидагиларни
Аниқлади :
1. Буюртмачи (пудратчи томонидан буюртмачи билан биргаликда)__________________________________________
12. Объектдан нормал фойдаланишга таъсир қилмайдиган чала қилинган ишлар ва нуқсонлар ________ -сон иловага қаранг.
13. Танлов савдоси натижаларига кўра (ёки томонларнинг келишувига кўра) аниқланган жорий нархларда ҳисобланган тўлов қиймати _____________________________________________________ минг сўм,
(ҳисобланган тўлов қиймати кўрсатилсин)
шу жумладан:
қурилиш-монтаж ишлари ______________________ минг сўм,
асбоб-ускуналар ______________________________ минг сўм,
буюртмачининг бошқа харажатлари _____________ минг сўм,
шундан сақлаш харажатлари ___________________ минг сўм.
14. Фойдаланишга қабул қилинадиган асосий фондларнинг амалдаги қиймати _____________ минг сўм,
шу жумладан:
қурилиш-монтаж ишлари ______________________ минг сўм,
асбоб-ускуналар ______________________________ минг сўм,
буюртмачининг бошқа харажатлари _____________ минг сўм,
шундан сақлаш харажатлари ___________________ минг сўм.
15. Фойдаланишга топшириладиган объектда пудратчининг қурилиш (реконструкция қилиш)ни арзонлаштирадиган тадбирларини жорий этишдан олинадиган иқтисодий самара_______________ минг сўм.
Давлат қабул комиссиясининг қарори
Қабул қилишга тақдим этилган ______________________________________________________________________
(объектнинг номи)
Фойдаланиш учун қабул қилинсин
Давлат қабул комиссияси раиси _____________________________________________________________________
(Ф.И.О, лавозими)
(имзо)
Раис ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ёки «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий инспекцияси вакили ____________________________________________________________
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА