1994 йил 5 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ТАСДИҚЛАНГАН
«Мустақиллик» ордени тўғрисидаги
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
1. «Мустақиллик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари мустақил ҳуқуқий давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлашга, республикада тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар.
«Мустақиллик» ордени билан айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
2. «Мустақиллик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини «Мустақиллик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
З. «Мустақиллик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
4. «Мустақиллик» орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади.
«Мустақиллик» ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
6. «Мустақиллик» ордени кўкракнинг ўнг томонига тақилади.
7. «Мустақиллик» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
1994 йил 5 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ТАСДИҚЛАНГАН
«МУСТАҚИЛЛИК» ОРДЕНИНИНГ ТАВСИФИ
«Мустақиллик» ордени дастлаб 0,5 микрон қалинликда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади. Орден икки ён бағридан зарҳал нур таралган саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлади. Юлдузнинг бурчаклари орасида тарам бўлиб тарқалаётган ёқутранг эмаль билан қопланган нурлар жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учларининг ораси 48 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри 44 миллиметр.
Ҳумо қушини ўраб турган айлананинг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзи — ярим ой ва юлдузни ўз ичига олган мовий мусамман тасвирланган. Мусамман жо бўлган сатҳ айланасининг диаметри 9 миллиметр, ярим ой ҳамда беш қиррали юлдуз жо бўлган сатҳ айланасининг диаметрлари тегишлича 5 ва 3 миллиметрдир. Айлананинг тепа қисмида ўн иккита инсоний фазилат рамзи бўлган, диаметри 2 миллиметрли ўн иккита ёқут тош бор. Айлананинг диаметри 31 миллиметр, эни эса 5 миллиметрдир.
Айлананинг пастки қисмида ёқутранг эмаль билан қопланган «MUSTAQILLIK» деган ёзув бор. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.
Орденнинг орқа томони ботиқ бўлиб, марказида орденни тақиш учун ўйма штифт ва бураб киргизиладиган мурват бор.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)