2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
6-банддаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари «Ўзтрансгаз» АК минтақалараро унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин»;
12-1-иловада «товар номлари» жадвалидаги 16-позицияда «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҲГТК» сўзлари «Ўзтрансгаз» АК минтақалараро унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин»;
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 октябрь,
ПФ-3811-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 424-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)