1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
МАЛАЙЗИЯ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Малайзия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада авж олдириш, Ўзбекистон Республикасига иш юзасидан ва сайёҳлик ҳамда зиёрат қилиш мақсадида келаётган Малайзия фуқароларига визаларни расмийлаштириш иш тартибини такомиллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
— Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган Малайзия фуқароларига Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, 6 ой муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбектуризм» Миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.