1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.79.00 (Кучини йукотган) Нодавлат таълим муассасалари (хусусий, жамоат бирлашмалари, диний ва бошқа ташкилотларининг таълим муассасалари). Нодавлат ва диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 636-XII-сонли «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ўз кучини йўқотганлиги сабабли амалда ўз аҳамиятини йўқотган. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги 464-I-сонли «Таълим тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 342-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. 22-модданинг:
иккинчи хатбошисидаги «таълим муассасаларига методик ёрдам қўрсатади» деган сўзлар «таълим муассасаларига услубий раҳбарликни амалга оширадилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Давлат тасарруфида бўлмаган республика аҳамиятига молик таълим муассасаларининг раҳбарлари муассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб тайинланади».
«25-модда. Таълимни бошқариш давлат идоралари билан давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларининг ўзаро муносабатлари
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиш учун рухсат (лицензия) олганларидан кейингина таълим бериш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунлари бузилган ҳолларда давлат таълим бошқарув органлари низо суд тартибида ҳал этилгунга қадар бу муассасалар фаолиятини тўхтатиб туришга ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ уларнинг раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклиф киритишга ҳақлидир.
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларига қабул давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади».
«Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
884-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 6-сон, 268-модда)