1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
СУҒУРТА ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 5 апрелдаги 359-II-сонли «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ушбу Қонун суғуртани ривожлантиришнинг, суғурта бозорини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда суғуртанинг мавқеи ва ўрнини белгилаб беради, фуқаролар ва юридик шахсларнинг суғурта хизматларига бўлган талаблари тўлиқроқ қондирилишини кафолатлайди, суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг манфаатлари ҳимоя қилиниши ва мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди.
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонун билан тартибга солиб туриладиган муносабатлар
1. «Суғурта тўғрисида»ги Қонун суғурта ташкилотлари билан фуқаролар, юридик шахслар, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, суғурта ташкилотлари ўртасидаги ўзаро суғуртага доир муносабатларни тартибга солади, шунингдек суғурта фаолияти давлат томонидан тартибга солинишининг асосий қоидаларини белгилайди.
2. Томонларнинг суғуртага доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблари ушбу Қонунда, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қараб чиқилади.
3. Ушбу Қонун давлат ижтимоий суғуртасига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Қорақалпоғистон Республикасида суғурта фаолияти ушбу Қонун ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан тартибга солиб турилади.
2-модда. Суғурта тушунчаси
Суғурта – инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулодда ҳодиса ва бошқа воқеалар натижасида етказилган зарар ҳамда талафотларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадаллари (суғурта пули)дан ҳосил қилинадиган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ёки қисман қоплаш йўли билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари суғурталанишини таъминлашга доир муносабатлар демакдир.
3-модда. Суғурта объектлари ва шакллари
Фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мол-мулки, моддий бойликлари, жавобгарлик мажбуриятлари, мулкий ҳамда мулкка оид бўлмаган ҳуқуқлари ёки манфаатлари суғурта объектлари ҳисобланади. Суғурта ихтиёрий ва мажбурий шаклларда амалга оширилиши мумкин.
1. Ўзбекистон Республикасида қонунларга мувофиқ мажбурий суғурта амалга оширилади. Мажбурий суғурта турлари, шартлари ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
3. Суғурталанувчи ва суғурталовчининг ҳуқуқлари ҳамда бурчлари, шунингдек, ҳар бир суғурта турининг аниқ шартлари тегишли суғурта шартномалари билан белгилаб қўйилади.
6-модда. Суғурта муносабатларининг субъектлари
1. Суғурталанувчилар ва суғурталовчилар суғурта муносабатларининг субъектлари ҳисобланади.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган бўлиб, суғурта тўловларини тўлаётган ва суғурталовчилар билан муайян суғурта муносабатларига киришаётган, фуқаролик салоҳиятига тўлиқ эга бўлган жисмоний шахслар ёки юридик шахслар суғурталанувчилар (суғурта қилдирилганлик ҳақидаги ҳужжат эгалари) деб ҳисобланади.
3. Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл юридик шахслари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахслари билан тенг равишда суғурталаниш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
4. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги юридик шахслари ва фуқароларининг мулкий ва мулкка оид бўлмаган манфаатлари ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ суғурта қилиниши лозим.
6. Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳамда суғурталаш ўзи учун асосий фаолият тури ҳисобланган юридик шахслар суғурталовчилар деб эътироф этилади. Суғурта ташкилоти устав фондининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилади.
1. Суғурталовчилар суғурта фаолиятини суғурта вакиллари ва суғурта брокерлари орқали амалга оширишлари мумкин.
2. Суғурта вакиллари ўзларига берилган ваколатларга мувофиқ суғурталовчи номидан ва унинг топшириғи асосида иш кўрадиган жисмоний ёки юридик шахслардир.
3. Суғурта брокерлари белгиланган тартибда тадбиркор сифатида рўйхатга олинган, суғурталанувчи ёки суғурталовчининг топшириғи асосида суғурта бўйича ўз номидан воситачилик фаолиятини амалга оширишувчи юридик ёки жисмоний шахслардир.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл суғурта ташкилотлари номидан суғурта шартномаларини тузиш билан боғлиқ воситачилик фаолиятини амалга оширишга, башарти, Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги давлатлараро битимларда ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.
1. Суғурта таваккалчилиги – тахмин қилинган воқеа бўлиб, ана шу воқеа юз беришидан эҳтиёти шарт суғурта қилиш амалга оширилади.
2. Суғурта шартномасида ёки қонунда назарда тутилган воқеанинг юз берганлиги суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Бундай ҳодиса юз берганда суғурталовчининг суғурталанувчига, суғурта қилинган шахсга ёки бошқа учинчи шахсларга суғурта ҳақи тўлаш мажбурияти юзага келади.
3. Мол-мулкка дахлдор суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўлови суғурта товони сифатида, суғурталанувчининг ёки учинчи шахснинг шахсига дахлдор суғурта ҳодисаси юз берганида эса – суғурта таъминоти сифатида амалга оширилади.
1. Суғурта пули – суғурта шартномаси ёки қонунда белгилаб қўйилганига мувофиқ суғурта объекти суғурталанган пул маблағлари миқдори бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бергандаги суғурталовчи жавобгарлигининг энг кўп миқдоридан иборат бўлади.
6. Суғурта таъминоти суғурталанувчига ёки учинчи шахсга бошқа суғурта шартномалари бўйича, шунингдек ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот бўйича ва зарарни қоплаш тартибига кўра уларга тегишли бўлган пулдан қатъи назар тўланади. Бунда суғурталанувчи вафот этган тақдирда шахсий суғурта бўйича наф кўрувчига тегишли бўлган суғурта таъминоти мерос қолган мол-мулк таркибига кирмайди.
10-модда. Суғурта тўловлари ва тарифлари
1. Суғурта тўловлари (суғурта мукофотлари) суғурталанувчи суғурталовчига тўлайдиган бадаллар бўлиб, уларни ҳисоблаш тартиби ва уларнинг миқдори суғурта шартномасида ёки қонун билан белгилаб қўйилади. Бадаллар сўмда ҳам, чет эл валютасида ҳам тўланиши мумкин.
Суғурта шартномаси амал қилган даврда тўланган суғурта тўлови (суғурта мукофотлари)га жарима солиниши мумкин эмас, қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2. Суғурта тарифлари суғуртага доир тўловлар ставкалари бўлиб, улар суғурта ташкилотини суғурта пули (суғурта товони) тўлаш, захира фонди ва бошқа фондлар ҳосил қилиш учун молиявий маблағ билан таъминлайдиган миқдорларда белгиланади.
11-модда. Қайта суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш
1. Бир суғурталовчи (қайта суғурталанувчи) суғурталанувчи олдидаги ўз мажбуриятлари бутунлай ёки қисман шартномада белгиланган таваккал шартлари асосида бажарилишини бошқа суғурталовчи (қайта суғурта қилувчи) орқали суғурта қилиши – қайта суғурта қилиш ҳисобланади.
Суғурта ташкилоти суғурталанувчининг розилиги билан асосий шартномани ўзгартирмасдан туриб, суғурта шартномалари бўйича ўзининг жавобгарлигини тўлов қобилиятига эга бўлган бошқа суғурта ташкилотларида ёки қайта суғурта қилиш билан махсус шуғулланадиган ташкилотларда қайта суғурта қилдириши мумкин.
Суғурта воқеаси (суғурта ҳодисаси) юз берган тақдирда суғурта ташкилоти — қайта суғурта қилувчи асосий суғурталовчи олдида шартномага кўра ўз зиммасига олган мажбуриятлар доирасида жавобгар бўлади.
2. Биргаликда суғурта қилишда икки ёки бундан ортиқ суғурта ташкилоти битта суғурта ташкилоти шартномаси тузади. Бунда шартномада ҳар бир суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи шартлар бўлиши керак.
2. Суғурта шартномасида суғурталанувчи ва унинг ҳуқуқий вориси, суғурталовчи, суғурта пули ҳамда суғурта бадалининг миқдорлари, шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади, суғурта ҳодисасининг тавсифи берилади ва бошқа шартлар қайд этилади.
13-модда. Суғурта шартномаси тузиш
1. Суғурта шартномаси тузиш учун суғурталанувчи суғурталовчига белгиланган шаклда ёзма ариза тақдим этади ёки суғурта шартномаси тузиш ниятида эканлиги ҳақида мумкин бўлган бошқа усулда маълум қилади.
2. Суғурта шартномаси, агар қонунларда ўзгача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, томонлар шартномада белгиланган пайтдан эътиборан кучга киради.
б) суғурта объектининг бут бўлиши учун қўлидан келган чораларни кўриши;
в) суғурталанган мол-мулкда юз берган жиддий ўзгаришлар, хусусан унинг шикастланиш ёки йўқ бўлиш хавфини оширувчи, табиий офат хавфидан ташқари, ҳар қандай ўзгариш ҳақида суғурталовчига хабар бериши шарт.
2. Суғурта шартномаси амал қилаётган даврда суғурталанувчи:
а) агар суғуртанинг муайян тури шартларида назарда тутилган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддатига, суғурта пули миқдорига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилиб қўйишга;
б) агар шартнома шартларида назарда тутилган бўлса, товон пулини олиб суғурта шартномасини муддатидан аввал бекор қилишга (товон пулининг миқдори суғуртанинг ушбу тури шартлари билан белгиланади);
в) ўзи вафот этган тақдирда суғурта пулини оладиган исталган кишини тайинлаб қўйишга ҳақлидир. Ушбу шахс олган суғурта пули мерос қолган мулк таркибига кирмайди.
5. Агар суғурта шартномасига кўра томонлар қўллаётган ҳуқуқлар учинчи томон манфаатларига дахл этса, томонларнинг барча хатти-ҳаракатлари манфаатдор учинчи томон билан келишилиши керак.
15-модда. Суғурта товони тўлашни рад этиш
1. Башарти суғурта ҳодисаси:
а) суғурталанувчининг ёки номига суғурта шартномаси тузилган шахснинг суғурта ҳодисасини келтириб чиқариш учун атайлаб қилган хатти-ҳаракатлари натижасида (ўзининг фуқаролик бурчини бажариш ёки суғурталанувчи ёхуд учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар бундан мустасно);
б) суғурта ташкилотига суғурта объекти ҳақида атайин сохта маълумотлар хабар қилиниши оқибатида;
в) суғурта шартномасида назарда тутилган бошқа ҳоллар туфайли юз берган бўлса, суғурта ташкилоти суғурталанувчига суғурта пулини (суғурта товонини) тўлиқ ёки қисман тўлашни рад этишга ҳақлидир.
1. Суғурталанувчи вафот этган, қонунда белгиланган тартибда салоҳиятсиз ёки салоҳияти чекланган деб топилган, суғурта шартномаси амал қилаётган даврда суғурталанувчи юридик шахс ҳуқуқларини йўқотган ҳолларда суғурталанувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг меросхўрлари восийлари ёхуд ҳуқуқий ворисларига ўтади.
2. Суғурта қилинган мол-мулк сотилган, алмаштирилганда, совға қилинганда, ижарага берилганда суғурталанувчининг ҳуқуқ ва бурчлари ана шу мол-мулкни олган шахсга ўтади.
а) фуқаролик салоҳиятига эга бўлмаган ёки салоҳияти чекланган шахслар билан, шунингдек юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлмаган ташкилотлар билан тузилган бўлса;
б) салоҳиятли, лекин шартнома тузиш пайтида ўз хатти-ҳаракатининг моҳиятини тушуна олмайдиган ҳолатдаги шахс билан тузилган бўлса;
в) жиноий йўл билан қўлга киритилган, рўйхатга олинган, хатланган ёки суд ҳукми билан мусодара қилиниши зарур бўлган мулкка нисбатан тузилган бўлса;
г) суғурталанувчи шартнома тузиш чоғида атайин ноқонуний йўл билан фойда кўришни кўзлаган ҳолларда, шунингдек суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин фойда кўриш мақсадида тузилган бўлса;
д) шартноманинг ёзма шаклига амал қилинмасдан тузилган бўлса, ҳақиқий эмас деб топилади.
2. Юқорида айтиб ўтилган ҳолларда суғурта шартномаси суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади.
III боб. СУFУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
19-модда. Суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш шартлари
Суғурталовчиларда қиймати тўланган устав капиталининг ва суғурта захираларининг мавжуд бўлиши, шунингдек қайта суғурта қилиш тизими суғурталовчилар молиявий барқарорлигининг негизи ҳисобланади.
20-модда. Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари ва фондлари
1. Суғурталовчилар зиммаларига олган суғурта мажбуриятларини бажаришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда ва шартларда олинган суғурта бадалларидан бўлғуси тўловлар учун шахсий суғурта, мулкий суғурта ҳамда жавобгарлик суғуртаси бўйича суғурта захираларини вужудга келтирадилар.
Суғурталовчилар вужудга келтирган суғурта захиралари мусодара қилиниши мумкин эмас.
2. Суғурталовчилар солиқлар тўланганидан кейин қоладиган ва ўз ихтиёрларига келиб тушадиган даромадлардан ўз фаолиятларини таъминлаш учун зарур бўлган фондлар ҳосил қилишлари мумкин.
3. Суғурта ташкилоти ўз балансини ҳар йили Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда эълон қилиб туриши шарт
21-модда. Суғурта ташкилотларининг суғурта ҳодисаларининг олдини олиш йўсинидаги тадбирлари
1. Суғурта ташкилотлари фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлайдиган шарт-шароит яратишга ёки суғурта ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган огоҳлантириш йўсинидаги тадбирларни маблағ билан таъминлашда қатнашиш учун фондлар ташкил этадилар.
2. Огоҳлантириш йўсинидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида ажратиладиган мажбурий суғурта бадалларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
Ихтиёрий суғурта бадалларининг ана шу тадбирларга мўлжалланган қисмини суғурта ташкилотларининг ўзи белгилайди. Ана шу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар суғурта ташкилотларининг харажатларига киритилади.
1. Суғурталовчилар тўлов қобилиятларини таъминлаш учун активлар ва ўз зиммаларига олган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги меъёрий нисбатларга риоя этишлари шарт. Ушбу нисбатларни ҳисоб-китоб қилиш услубиёти ва уларнинг меъёрий миқдорлари Давлат суғурта назорати томонидан белгиланади.
2. Ўз маблағлари ва суғурта захиралари ҳисобидан тўлаш имкониятларидан ортиқча ҳажмларда мажбуриятлар олган суғурталовчилар тегишли мажбуриятлар ижроси таваккалини қайта суғурта қилувчиларда суғурта қилишлари шарт.
3. Суғурта захираларини жойлаштириш суғурталовчилар томонидан диверсификация, қайтарилувчанлик, фойдадорлик ва тугатиш шартларида амалга оширилиши лозим.
1. Суғурталовчилар ўз фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш, ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш учун уюшмалар, ассоциациялар ва бошқа бирлашмалар ташкил этишлари (башарти, уларни тузиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига зид бўлмаса) мумкин. Бу бирлашмалар суғурта фаолияти билан бевосита шуғулланишга ҳақли эмаслар.
2. Суғурталовчиларнинг бирлашмалари уставлар асосида ишлайди ва Давлат суғурта назоратида давлат рўйхатидан ўтганидан кейин юридик шахс ҳуқуқини олади.
24-модда. Учинчи шахслардан ундириш ҳуқуқининг ўтиши
Суғурта ташкилоти суғурта товонини қанча тўлаган бўлса, суғурта товонини олган суғурталанувчининг ёки ўзга шахснинг етказилган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи шу сумма доирасида суғурта ташкилотига ўтади.
25-модда. Суғурта ташкилотларининг инвестиция ва тижорат фаолияти
Суғурта ташкилотлари ўз молиявий аҳволларини барқарор сақлаб туриш мақсадида инвестиция беришга ёки суғурта захиралари ва ўзга маблағлардан бошқа йўл билан фойдаланишга ҳақлидир.
Тижорат фаолиятини қўшма ва бошқа хил ишлаб чиқариш ҳамда тижорат тузилмаларини ташкил қилишда қатнашиш йўли билан ҳам амалга ошириш мумкин.
1. Суғурта ташкилотларининг фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини таъминлашга қаратилгандир. Давлат суғурта назорати («Ўздавсуғуртаназорат») суғурта ташкилотларининг ушбу Қонун талабларига риоя этишларини таъминлайди ва уларнинг фаолиятини назорат қилиб боради.
Ўздавсуғуртаназорат:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган суғурта ташкилотларини рўйхатга олади ва уларга суғурта фаолиятининг муайян турлари учун рухсатномалар беради;
б) суғурта ташкилотлари суғурта тўғрисидаги амалдаги қонунлар талабларига риоя этишларини назорат қилиб боради;
в) ҳисоб-китобни юритиш, ҳисоботлар тузиш, резерв ва захира фондлар ҳосил қилишнинг бир хилда бўлишини таъминлайди;
г) суғурта иши тажрибасини умумлаштиради, суғуртага оид амалдаги қонунларни татбиқ этиш масалалари юзасидан суғурта ташкилотларига тушунтиришлар беради, бу қонунларни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
е) суғурталовчиларнинг, суғурталовчилар бирлашмаларининг ягона давлат рўйхатини, шунингдек суғурта брокерлари рўйхатини юритади.
2. Суғурта ташкилоти фаолияти тўхтатилган тақдирда Ўздавсуғуртаназорат ана шу ташкилот билан тузилган суғурта шартномалари амал қилишини давом эттириш чораларини кўради.
3. Ўздавсуғуртаназорат фаолиятининг ташкилий тузилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
27-модда. Давлат суғурта назоратининг ҳуқуқлари
1. Ўздавсуғуртаназорат ўзига юклатилган вазифаларни адо этишда:
а) ушбу Қонун асосида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида суғурта ташкилотлари фаолиятини тартибга солиб турувчи услубий ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш;
б) суғурта ташкилотларининг пул маблағлари улар қабул қилган мажбуриятларга мувофиқлигини, уларнинг суғуртага оид амалдаги қонунлар талабларини бажаришларини текшириш, хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда фармойишлар чиқариш, фармойишлар белгиланган тартибда бажарилмаган тақдирда рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки чеклаб қўйиш ёхуд рухсатномаларни қайтариб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
2. Давлат суғурта назоратининг мансабдор шахслари суғурталовчининг тижорат сири бўлган маълумотлардан ғаразли мақсадда фойдаланишга ва уларни бирон бир тарзда ошкор қилишга ҳақли эмаслар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
28-модда. Суғурта ташкилотларини рўйхатга олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта фаолияти билан шуғулланаётган барча суғурта ташкилотларининг, шу жумладан чет эл суғурта фирмалари, уларнинг филиаллари иштирокидаги қўшма суғурта ташкилотларининг фаолияти Давлат суғурта назоратида албатта рўйхатга олиниши ва уларга рухсатнома берилиши шарт.
2. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ва қайта рўйхатга олинмаган ҳамда тегишли рухсатнома олмаган суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас ва уларнинг рухсатномасиз суғурта фаолиятидан олган ҳамма даромади бюджет фойдасига тортиб олинади.
3. Таъсис ҳужжатларидаги ҳар қандай ўзгаришлар албатта қайд қилиниб, рўйхатга олиш реестрига зарур ўзгартишлар киритилиши лозим.
4. Суғурта ташкилотлари рўйхатга олувчи органга тақдим этган маълумотларининг тўғри бўлиши учун жавобгардир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
29-модда. Суғурта фаолиятига рухсатнома бериш
1. Суғурта фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномани Давлат суғурта назорати беради.
2. Тегишли рухсатнома олмаган суғурта ташкилотлари суғурта ва қайта суғурта қилиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
3. Суғуртанинг муайян турини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар:
а) белгиланган ҳажмдаги устав фонди мавжудлиги ҳақида банк ёки ўзга кредит муассасаси берган маълумотнома;
б) муайян суғурта турининг қоидалари ёки шартлари;
в) суғурта тарифининг ҳисоб-китоби ёки асос-далиллари асосида берилади.
4. Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун суғурта ташкилотига рухсатнома бериш тартибини Давлат суғурта назорати белгилайди.
5. Давлат суғурта назорати барча зарур ҳужжатларни олганидан кейин ўттиз кун мобайнида рухсатнома бериши шарт. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда худди шу муддат ичида рад этиш сабаблари суғурта ташкилотига хабар қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
30-модда. Суғурта бозорида монополистик фаолиятни ва ғирром рақобатни барҳам топтириш
Суғурта бозорида монополистик фаолиятни ва ғирром рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш ва барҳам топтириш Ўзбекистон Республикасининг монополияга қарши қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг монополияга қарши кураш ва нарх сиёсати бошқармаси томонидан таъминланади.
1. Суғурта ташкилотининг фаолиятини тўхтатиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
2. Суғурта ташкилотини тугатиш учун тугатиш комиссияси тузилади.
Тугатиш комиссияси суғурта ташкилоти тақдим этган эътирозларни кўриб чиқади, суғурта бадалларининг суғурталанувчиларга қайтарилиши ёки суғурталовчининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари билан бирга бошқа суғурта ташкилотларига ўтказилиши лозим бўлган миқдорини аниқлайди.
3. Суғурта фаолиятини тўхтатишга доир қарор қабул қилган ташкилот бу ҳақда суғурталанувчиларга хабар қилади ва вақтли матбуотда эълон беради.
V боб. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
32-модда. Чет эл суғурта ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти
Чет эл суғурта ташкилотларининг фаолияти республика суғурта ташкилотлари билан бирга қўшма корхоналар ва ўзга тузилмалар барпо этиш орқали амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан тартибга солинади.
Суғурта фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома беришнинг рад этилиши, берилган рухсатномалар амал қилишининг тўхтатиб қўйилиши ва бекор қилиниши билан боғлиқ низолар, шунингдек, томонларнинг суғуртага тааллуқли муносабатларидан келиб чиқувчи бошқа ҳамма низолар судлар томонидан уларнинг ваколатига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ҳал этилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 217-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2002 й., 4-5-сон, 69-модда)