1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «РАНГЛИ МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ, ЧИҚИНДИЛАРИНИ ЙИҒИШ, ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 18 ИЮЛДАГИ ПҚ-419-СОН ҚАРОРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-419-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 сентябрь,
197-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 197-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 49-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 8-модда):
1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» ва «Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
2, 6 ва 20-бандларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари «Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 12 бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошида «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти» сўзлари «Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.