1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 28 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади микрокредит ташкилотларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс микрокредит ташкилотидир.
Микрокредит ташкилоти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда очишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат № 1948, 27.04.2009 й.) қаранг.
Микрокредит ташкилоти ишлаб чиқариш, суғурта, савдо-воситачилик ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолият билан бевосита шуғулланишга ҳақли эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
4-модда. Микрокредит ташкилотларини ташкил этиш
Микрокредит ташкилотлари юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин.
Микрокредит ташкилотлари давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар, бошқа микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
6-модда. Микрокредит ташкилотининг устав фонди
Микрокредит ташкилотининг устав фонди пул маблағларидан, шунингдек мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган бошқа мол-мулкдан шакллантирилади.
Микрокредит ташкилотининг устав фондини шакллантиришда кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Микрокредит ташкилоти устав фондининг энг кам миқдори лицензия олиш учун мурожаат қилинган кунга қадар фақат пул маблағларидан шакллантирилган бўлиши керак.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи]
7-модда. Микрокредит ташкилотининг фирма номи ва муҳри
Микрокредит ташкилотининг фирма номида «микрокредит ташкилоти» сўз бирикмаси ифодаланиши ва мазкур ном бошқа микрокредит ташкилотларининг фирма номига ўхшаш бўлмаслиги керак. Ушбу Қонун талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида «микрокредит ташкилоти» сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Микрокредит ташкилоти ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган муҳрига эга бўлиши керак. Муҳрда айни вақтнинг ўзида фирма номи бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Микрокредит ташкилоти ўз номи ёзилган штампларга, бланкаларга ва ўз эмблемасига эга бўлишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни, «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (рўйхат рақами 1988, 29.07.2009 й.) қаранг
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
8-модда. Микрокредит ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Микрокредит ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Микрокредит ташкилоти микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензия олганидан кейин амалга оширади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги ёки лицензия беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинган ва лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида қабул қилинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
10-модда. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Микрокредит ташкилоти лицензия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
микрокредит ташкилоти бошқарув органларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
микрокредит ташкилотининг устав фонди шаклланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ва уларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиши мумкин.
Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор буюртма берувчига рад этиш сабаблари ҳамда буюртма берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади. Бунда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Микрокредит ташкилотига лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
12-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
микрокредит ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, шу жумладан лицензия талаблари ва шартлари бузилганда;
микрокредит ташкилоти томонидан унинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар бажарилмаганда.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
микрокредит ташкилоти тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда;
микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг, белгиланган иқтисодий нормативларнинг талаблари мунтазам равишда бузилганда ва ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилганда;
Лицензияни қайта расмийлаштиришга янгидан вужудга келган микрокредит ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лицензияси мавжуд бўлган микрокредит ташкилотлари қўшиб юборилган тақдирда йўл қўйилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
қарз олувчи томонидан шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шарти билан ёки бундай шартсиз микромолиявий хизматлар кўрсатишга;
буюртма берувчига микромолиявий хизмат кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этишга;
микромолиявий хизмат кўрсатиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни буюртма берувчидан сўраб олишга;
мақсадли микрокредит ўз вақтида тўланмаган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ҳолда қарз олувчидан мажбуриятлар муддатидан илгари бажарилишини талаб қилишга;
маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатишга;
микрокредит ташкилотининг қарз олувчилари томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун шартномага мувофиқ неустойка (жарима, пеня) миқдорини белгилашга;
микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун ушбу Қонунга мувофиқ маблағлар жалб этишга ҳақли.
Микрокредит ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
буюртма берувчига унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги оқибатлари, микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар тўғрисида, шунингдек кўрсатиладиган микромолиявий хизмат бўйича фоиз ставкаси ҳақида тўғри ҳамда тўлиқ ахборотни ёзма шаклда хабар қилиши;
шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда микромолиявий хизматлар кўрсатиши;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида қарз олувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
белгиланган энг кам миқдордан паст бўлмаган устав фондига эга бўлиши;
молиявий ва касса операциялари ўтказиш қоидаларига, шунингдек белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиши;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботини ва бошқа ҳужжатларни юритиши;
ҳисоботни белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этиши;
текшириш ўтказиш учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакилларига ҳужжатлар ва микрокредит ташкилоти фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.
Микрокредит ташкилотининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Микрокредит ташкилоти микрокредитлар, микроқарзлар, микролизинг бериш ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиши мумкин.
ўз муассисларининг (иштирокчиларининг, мулкдорларининг) мажбуриятлари бўйича кафил бўлишга ёки кафолат берувчи бўлишга, шунингдек уларга ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг бошқа усулларини тақдим этишга ҳақли эмас.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонуни.
14-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун маблағларнинг манбалари
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишга доир ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий тизимнинг барқарорлигини сақлаш, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солади ва назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:
микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдорини, молиявий ва касса операциялари ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш қоидаларини, шунингдек иқтисодий нормативларни белгилайди;
Қаранг: Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 1719, 24.09.2007 й.) ва Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 1728, 12.10.2007 й.).
кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар учун фоизларни ҳисоблаш тартибини тасдиқлайди;
микрокредит ташкилотларининг фаолиятини текширади ва уларнинг фаолиятида аниқланган микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишларини бартараф этишга оид бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарининг малакасига доир талабларни белгилайди;
микрокредит ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ва белгиланган иқтисодий нормативлар бузилган тақдирда, устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача жарима ундиради;
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган микрокредит ташкилотида микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органининг қарори билан ички аудит хизмати ташкил этилади.
Ички аудит хизмати микрокредит ташкилотининг фақат юқори бошқарув органига ҳисобдордир. Ички аудит хизматининг раҳбари ва бошқа ходимлари микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан тайинланади.
Ички аудит хизмати микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва филиаллари ишини улар томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ҳамда бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларни, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан назорат қилишни ҳамда баҳолашни амалга оширади.
Микрокредит ташкилотлари ўз қарз олувчилари ва кредиторларининг молиявий операциялари ҳамда ҳисобварақлари бўйича ахборотнинг махфийлигини кафолатлайди. Микрокредит ташкилотининг бошқарув органлари аъзолари, ички аудит хизмати ва ижро этувчи органи ходимлари микрокредит ташкилотининг, унинг қарз олувчиларининг операциялари ва ҳисобварақлари бўйича, шунингдек кредиторлар билан операциялар бўйича сирни сақлаши шарт.
Махфий ахборот ўзига ишониб топширилган ёки хизмат вазифасини бажариши муносабати билан бу ахборот ўзига маълум бўлиб қолган шахслар уни ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Микрокредит ташкилотларига нисбатан банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
(161-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)