1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Микромолиялаш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 21 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантириш, фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ишчанлик фаоллигини ошириш учун уларнинг молиявий маблағлар ҳамда хизматларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
4-модда. Микрокредит
Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
Микрокредит қарз олувчига пул маблағларини шартномага мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли микрокредит) берилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
5-модда. Микроқарз
Микроқарз микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошмайдиган суммада муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса тўловлилик шарти асосида ҳам бериладиган пул маблағларидир.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
6-модда. Микролизинг
[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Микролизинг]
Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.
Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартларини, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш миқдори, муддатлари ва ҳақи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
9-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун маблағларнинг манбалари
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўз маблағлари, шу жумладан олган даромадлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микромолиявий хизматлар кўрсатади.
10-модда. Микромолиявий хизматлардан фойдаланиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотга микромолиявий хизматлардан фойдаланиш учун буюртма (бундан буён матнда буюртма деб юритилади) ҳамда ўз фаолияти ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатлар тақдим этади.
11-модда. Буюртма
Буюртмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
юридик шахс учун — унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи бошқа ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойининг манзили, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор учун — қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
микромолиявий хизматларнинг суммаси, тури, мақсади, бундай хизматлар кўрсатиш муддатлари ва объекти;
буюртма берувчининг фаолият тури ва даромадлари.
Буюртма буюртма берилган сана кўрсатилган ҳолда буюртма берувчи томонидан имзоланади.
12-модда. Буюртмани кўриб чиқиш
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот буюртмани олганидан сўнг ўн иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисида ёки микромолиявий хизматлар кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот олдидаги мажбуриятларни буюртма берувчи томонидан ўз вақтида бажариш имкониятининг мавжудлиги.
Микромолиявий хизматлар кўрсатиш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот буюртма берувчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
13-модда. Шартнома
Буюртмани кўриб чиқиш натижаларига кўра микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот ва қарз олувчи ўртасида шартнома тузилади.
Шартнома ёзма шаклда тузилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 107-моддаси.
14-модда. Шартноманинг мазмуни
Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили (якка тартибдаги тадбиркор учун қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари кўрсатилади) ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;
микромолиявий хизмат кўрсатиш, микромолиявий хизмат бўйича асосий қарзни қайтариш, шунингдек фоизлар ва лизинг тўловларини тўлаш тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги;
шартноманинг амал қилиш муддати;
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномада бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Қарз олувчи фойдаланилмаган микромолиявий хизмат суммасидан воз кечиш ҳақида микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотни шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор этиш орқали мазкур суммадан воз кечишга ҳақли.
Қарз олувчи кўрсатилган микромолиявий хизматдан шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида қарз олувчини ёзма равишда хабардор этиш орқали шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли.
Ёзма хабар топширилган ёки почта орқали жўнатилган сана мазкур ёзма хабар юборилган сана ҳисобланади.
16-модда. Қарз олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Қарз олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари билан танишиб чиқиш;
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш;
шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш.
Қарз олувчи:
микромолиявий хизматдан фойдаланиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши;
шартномага мувофиқ мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан бажарилишини таъминлаш шарти асосида ёки шундай шартсиз микромолиявий хизматлар кўрсатиш;
буюртма берувчига микромолиявий хизматлар кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш;
микромолиявий хизмат кўрсатиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни буюртма берувчидан сўраб олиш;
тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ёхуд мақсадли микрокредитдан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан муддатидан илгари бажарилишини талаб қилиш.
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот:
буюртма берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида буюртма берувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши;
шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда микромолиявий хизматлар кўрсатиши;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қарз олувчига қоплаши шарт.
Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
18-модда. Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Қарз олувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши:
банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
учинчи шахсларнинг кафиллиги;
мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари ҳамда қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланади.
Қарз олувчининг даромадлари ҳажми, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг қарз олувчи томонидан тақдим этилган таъминоти олинган микромолиявий хизмат суммасини қайтариш ва мазкур хизмат бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлиши керак.
19-модда. Микрокредитни ва микроқарзни муддатидан илгари қайтариш
Қарз олувчи олинган микрокредит ёки микроқарз суммасини муддатидан илгари қайтаришга ва улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни тўлашга ҳақли.