Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
1. «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб этиладиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
2. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Қонун кучга кирган кундан бошлаб жорий этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 сентябрь,
190-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига 1-ИЛОВА
4. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Лицензия мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида берилади.
6. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
7. Қуйидагилар талабгорларга тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лицензиялар бериш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
(7-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
б) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, техник регламентларга ёки стандартларга мажбурий риоя қилиш;
(7-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналар хом ашёни дастлабки қайта ишлаш (тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бериш учун тамакини дастлабки тозалаш ва тайёрлаш) цехининг ва иккиламчи қайта ишлаш — сигарет ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехининг мавжудлиги;
(7-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 486-модда)
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;
(7-банднинг «б» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Бунда импорт бўйича келтирилган тамаки хом ашёсининг йиллик ҳажми тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 80 фоизидан ошмаслиги керак. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак.
(7-банднинг «б» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 486-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятининг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланаётган тури;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 486-модда)
ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжудлиги тўғрисида «Ўзстандарт» агентлигининг хулосаси;
лицензия талабгори аризасининг кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек технологик асбоб-ускунага санитария-эпидемиологик хулосаларнинг нусхалари;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги 392-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон)
қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларниўз ичига олувчи ишлаб чиқариш объектининг паспорти:
ишлаб чиқариш объектининг бошрежаси, шунингдек,ишлаб чиқариш цикли ва муҳандислик-техник коммуникацияларнинг жойлашиши тўғрисидаги ҳужжатлари;
ускунанинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчиси ваишлаб чиқарилган мамлакат;
ускунанинг техник ҳолати ва ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
11. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
14. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Бунда лицензияловчи орган, зарурат бўлганда, жойининг ўзига чиқиб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
15. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда юборилади (топширилади).
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Лицензия бериш ҳақида қарор қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда имзолаш учун лицензия шартномаси юборилади.
Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сонли қарорига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 486-модда)
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади. Лицензия битимини лицензияловчи орган номидан унинг бошлиғи имзолайди.
(15-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
16. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан белгиланган намунадаги бланкаларда расмийлаштирилади ва лицензияловчи органнинг бошлиғи томонидан имзоланади.
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
22. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
26. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни лицензияловчи органга тақдим этиши керак.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан, қонун ҳужжатларида ва лицензия битимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш ҳуқуқига эга.
(28-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи орган томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш учун лицензияловчи органнинг қарорига биноан «Ўзстандарт» агентлигининг ва давлат бошқа органлари инспекторлари жалб этилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(30-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
31. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
32. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
34. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида давлат божи белгиланади.
Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 апрелдаги 192-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 251-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-илованинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» бўлимига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)