Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» 2000 йил 25 майдаги 71–II-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб этиладиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Қонун кучга кирган кундан бошлаб жорий этилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси этиб қайта ташкил қилинсин ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосаси ва Комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва бериш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида «Ўзстандарт» агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади. Ишчи гуруҳ фаолиятига Комиссиянинг масъул котиби раҳбарлик қилади. Ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, тамаки хом ашёсини ферментланган тамаки этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналар мавжудлиги;
тамаки хом ашёсини ферментлашни техник назорат қилиш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;
тамаки хом ашёсини ферментлаш жараёнида техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
ферментланадиган тамакининг ҳар бир типи бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ва «Ўзстандарт» агентлигининг тегишли органларида рўйхатдан ўтказилган техник шартларнинг мавжуд бўлиши;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига ва техник шартларга мажбурий риоя қилиш;
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналар мавжудлиги;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ва «Ўзстандарт» агентлигининг тегишли органларида рўйхатдан ўтказилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;
ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш.
8. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар билан бир қаторда қуйидаги шартлар ҳам ҳисобга олинади:
а) илгари берилган лицензиянинг амал қилиш даврида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилмаган бўлиши керак;
б) корхоналардаги мавжуд ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва филиаллари белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши, технология йўриқномаларига, давлат стандартларига ва бошқа норматив ҳужжатларга эга бўлиши керак;
в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот «Ўзстандарт» агентлигининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши керак;
г) лицензиатнинг илгари берилган лицензиянинг амал қилиши даврида бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлари бўлмаслиги керак;
д) фаолият даврида лицензиат маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарни янги, модернизация қилинган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшиловчи асбоб-ускуналарга босқичма-босқич алмаштирилишини таъминлаган бўлиши керак.
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолият тури (ёхуд унинг бир қисми);
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
ишлаб чиқариш лабораториясининг «Ўзстандарт» агентлиги органларида аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
санитария-эпидемиология назорати органларининг ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек технология асбоб-ускуналарининг гигиена сертификатлари нусхалари;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
ёнғин назорати органларининг ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
солиқ органининг бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси (лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганда);
корхонанинг Комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича паспорти.
10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
12. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
14. Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тасдиқлаш учун Комиссияга тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга тақдим этади. Бунда ишчи гуруҳ, зарурият бўлганда, жойларга бориб ёки давлат тегишли органлари мутахассисларини жалб этиб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади. Лицензия битимини лицензияловчи орган номидан ишчи гуруҳ раҳбари имзолайди.
16. Лицензиялар ишчи гуруҳ томонидан, белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензия бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олингандан кейин етти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси томонидан имзоланади.
22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи гуруҳ лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни лицензияловчи органга тақдим этиши керак.
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш ҳуқуқига эга.
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи гуруҳ томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш учун Комиссия ёки ишчи гуруҳ қарорига биноан «Ўзстандарт» агентлигининг ва давлат бошқа органлари инспекторлари жалб этилиши мумкин.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
уч ой ва ундан кўп ойлар мобайнида бюджетга ва давлат мақсадли фондларига муддати ўтиб кетган тўловлар мавжуд бўлганда — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги хулосасига биноан;
сифатсиз тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани ва сотилгани аниқланганда — «Ўзстандарт» агентлиги хулосасига биноан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
31. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефонлари;
банкдаги ҳисоб рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
ишлаб чиқарилишига лицензия берилаётган маҳсулот номи;
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
дубликат бериш асослари ва санаси.
33. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги тўлов лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]
IХ. Давлат божини тўлаш тартиби
34. Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун:
ушбу Низом 2-бандининг «а» кичик бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида;
ушбу Низом 2-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида давлат божи белгиланади.
Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари республика бюджетига ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси ТАРКИБИ
Набиев А.Э.
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раиси (келишув бўйича)
Усмонов Т.М.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари (келишув бўйича)
Ашрафхонов Б.Б.
—
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари
Парпиев Б.Р.
—
Давлат солиқ қўмитаси раиси
Носиров С.Х.
—
Давлат божхона қўмитаси раиси
Салимов А.Ҳ.
—
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Оллаберганов О.Ҳ.
—
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари
Бўриев Р.А.
—
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори
Саиджалалов С.Б.
—
«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси раиси
Абдуллаев А.О.
—
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси раиси
Йўлдошев Н.Т.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи
Абдуллаев Ж.Х.
—
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молиявий инспекторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
лавозимига кўра
—
«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясининг махсус инспекторлик бўлими бошлиғи
Обидов М.Х.
—
Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киритилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 68-модда):
қарорга 2-илова 6-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Лицензияларни бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ҳамда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади».