1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.06 Вақтинча олиб кириш (чиқиш);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.03.00 Транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ЧЕТДАН ВАҚТИНЧАЛИК ОЛИБ КЕЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг эҳтиёжлари учун, шунингдек уларнинг ходимлари эҳтиёжлари учун автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик олиб келиш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 85-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидаларининг II бўлими 5-бандининг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга:
мазкур кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ваколатхоналар учун, — бир ходимга 1 та (битта) автотранспорт воситаси;
мазкур кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши учун, — ваколатхонанинг бир ходимига ва унинг оиласининг вояга етган аъзосига 1 тадан (биттадан) автотранспорт воситаси, бироқ бир оилага 2 тадан (иккитадан) ортиқ бўлмаган автотранспорт воситаси ҳисобидан келиб чиқиб йўл қўйилади.
Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга миқдорий чеклашлар Ўзбекистон Республикасининг эришилган аҳдлашувларидан келиб чиқиб, шунингдек бараварлик шартларида ёки мурувват лойиҳалари ва техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзгартирилиши мумкин. Миқдорий чеклаш ўзгариши тўғрисидаги қарор аккредитация бўйича ваколатли органнинг биринчи раҳбари томонидан қабул қилинади, кейинчалик бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 август,
174-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 343-модда)