toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОЗОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВАКОЛАТХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Банк ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси иқтисодиётини интеграциялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қозоғистон Тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхона очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Қозоғистон Тараққиёт банки ваколатхонасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, Қозоғистон Тараққиёт банки ваколатхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қозоғистон Тараққиёт банки ваколатхонасига офис учун бино бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 5 июнь,
106-сон