1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ 334-СОН ВА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2006 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ 44-СОН ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорининг 3-бандидаги «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарорининг 2-бандидаги 3-хатбоши чиқариб ташлансин;
мазкур қарорнинг иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомнинг 24-бандидаги «ҳар икки йилда» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин.