toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 09.08.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ 334-СОН ВА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2006 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ 44-СОН ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорининг 3-бандидаги «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари «ҳар йили» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 323-модда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
Тошкент ш.,
2006 йил 16 май,
86-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 176-модда, 31-32-сон, 323-модда)