1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ 334-СОН ВА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2006 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ 44-СОН ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти республика Кенгашининг таркиби 1-иловага* мувофиқ;
3-бандидаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 август,
169-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. «Ниҳол» мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.
2. Номзодлар жами бешта номинация — эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича танловлар орқали сараланади.
3. Ҳар бир ўринга муносиб номзодларни танлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда танловлар ўтказилади. Танловда иштирок этадиган ижрочилар истеъдоди томошабинлар, кенг жамоатчилик иштирокида ўзига хос синовдан ўтказилади.
4. Номзод истеъдоди ва ижро маданиятининг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва савияси, миллий санъатимизнинг юксак намуналаридан бохабарлиги билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилиши лозим.
5. Тавсия этилаётган ишларни кўришда номзоднинг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн), ижтимоий фаоллиги, инсоний фазилатлари етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олинади.
6. Академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада, опера, рақс соҳасидаги ижодий ишларни баҳолашда номзодларнинг мамлакатимиз ва хориждаги кўрик ҳамда танловларда эришган ютуқлари ҳам эътиборга олинади.
7. Танловнинг биринчи босқичи Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида ўтказилади. Талабгорлар ҳужжатларини туман ва шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ҳузурида тузиладиган ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
8. Ишчи гуруҳлар 5 — 7 кишидан иборат бўлиб, уларнинг таркибига туман, шаҳар маданият ва санъат муассасалари мутахассислари, жойлардаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари киритилади.
9. Ишчи гуруҳлар йиғилишларини ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш туман, шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ходимларидан тайинланадиган масъул котиб томонидан олиб борилади.
10. Ишчи гуруҳлар топширилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, номзодларни атрофлича ўрганиб чиқиб ҳар бир номинация бўйича бир нафардан номзодни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳузурида таниқли мутахассис ва санъаткорлардан тузиладиган комиссияга тавсия этадилар.
12. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссияларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади, унинг таркиби жойлардаги етук маданият ва санъат соҳаси мутахассислари ҳамда таниқли санъаткорлар, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг ҳудудий бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларидан ташкил топади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссиялари туман ва шаҳарлар ишчи гуруҳлари тақдим этган тавсияларни батафсил ўрганиб чиқиб, кенг жамоатчилик ва томошабинлар иштирокида номзодларни республика босқичига саралаш учун концерт дастури ёки кўргазмали чиқишлар шаклида кўрик-танлов ўтказади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят комиссияси кўрик-танлов якунига кўра 4 нафаргача номзодни танлаб олиб, истеъдодли ёшларга «Ниҳол» мукофоти бериш бўйича Республика Кенгашига тақдим этади.
17. Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади.
18. Республика Кенгаши фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
19. Республика Кенгаши барча йўналишлар бўйича номзодларни танлаб, уларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади ва танлов асосида совриндорларни белгилайди. Қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга биттадан, Тошкент шаҳрига 2 та ўрин берилади.
Бирор вилоятдан муносиб номзод топилмаган тақдирда ушбу ҳудудга ажратилган ўрин Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга берилиши мумкин. 15 нафар совриндор Кенгашнинг махсус қарори билан тасдиқланади ва уларга «Ниҳол» мукофоти топширилади.
20. Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти ва ижоди кенг ёритиб борилади.
21. Fолибларни аниқлаш жараёни билан боғлиқ барча ишлар август ойининг биринчи ўн кунлигида якунланади.
III. Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби
22. Ҳар бир номзоднинг ҳужжатлари билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри комиссияларининг хулосалари ва қарорлари юборилади. Қарорда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми, фаолияти ва ижро маҳоратининг кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар, мукофотга тақдим этиш асослари кўрсатилади.
Ҳар бир номзод бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
23. Талабгорнинг ҳужжатлари юқорида кўрсатилган тартибда ва белгиланган муддатларда қабул қилинади.
IV. «Ниҳол» мукофотини топшириш тартиби
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти ҳар йили бир марта Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.
25. «Ниҳол» мукофоти ўз рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдоридаги пул маблағидан иборатдир.
26. «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинади, мамлакатнинг атоқли санъаткорларидан сабоқ олиш имкониятига эга бўлади.
28. «Ниҳол» мукофоти совриндорларининг рўйхати Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Олий ва ўрта махсус таълим вазири раҳбарлигидаги республикаси комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 7-илова.
2.Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 20-модда).
3.Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 334-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2006 йил 16 майдаги 86-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошлари.».