1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти]
1. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг:
ҳудудий газтаъминоти корхоналарини (бундан кейин ҲГК деб аталади) «Ўзкоммунхизмат» агентлиги таркибидан «Ўзбекнефтгаз» МХКга қарашли «Ўзтрансгаз» АК таркибига ўтказиш;
барча тоифадаги истеъмолчиларни газ билан таъминлаш учун ҲГК негизида «Ўзтрансгаз» АКнинг унитар корхоналари шаклида 6 та ҳудудлараро корхона ташкил этиш орқали республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш ва сотиш бўйича ягона технологик тизимни яратиш;
ҳудудлараро газ таъминоти корхоналарига «Ўзтрансгаз» АК шартнома топшириғи асосида газ тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ва табиий газни сотиш бўйича ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.04 Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга оид давлат контракти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
5.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
2. «Ўзтрансгаз» АЖнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
табиий газни етказиб бериш, шунингдек, экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар, шу жумладан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар асосида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ва хорижий компаниялардан харид қилиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
табиий газни олди-сотди шартномаси бўйича «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга сотиш;
магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, ер ости газ омборлари ва уларнинг ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг меъёрий талабларига амал қилган ҳолда магистрал газ қувурларига уланган электр ишлаб чиқарувчи электр станцияларини белгиланган тартибда табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
магистрал газ қувурлари тизимида уларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни ҳисобга олиб ҳамда табиий газни узатиш технологияси ва гидравлик балансига риоя этган ҳолда ягона техник сиёсатни олиб бориш;
магистрал газ қувурлари тизимида табиий газдан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
магистрал газ қувурлари тизимида замонавий ҳисоблаш приборлари ва усулларини жорий этган ҳолда газнинг қатъий ҳисобга олинишини таъминлаш, табиий газнинг исроф қилиниши ва асоссиз ишлатилишини камайтириш бўйича чоралар кўриш;
экспортга табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ва уни узатиш бўйича кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ–3107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Белгилаб қўйилсин:
«Ўзтрансгаз» АК «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишида тузилган шартнома ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
«Ўзтрансгаз» АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналари ҲГК шартнома ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
6. Идоралараро комиссия (Э.Р. Шоисматов) «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Ўзтрансгаз» АК билан биргаликда:
икки ой муддатда ҳудудий газтаъминоти корхоналарининг қабул қилинган мол-мулкини 2006 йил 1 июль ҳолатига кўра инвентаризациядан ўтказсин ва қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоласин;
2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ҲГКни қайта ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин ва уларнинг негизида «Ўзтрансгаз» АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини ташкил этсин;
ҲГК қайта ташкил этилаётган даврда табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларга узлуксиз етказиб берилиши, белгиланган техник ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминласин;
«Ўзтрансгаз» АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини юқори малакали кадрлар билан таъминласин.
7. «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва «Ипотекабанк» АТИБ билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг хорижий кредитлар ва Ҳукумат қарорларига кўра берилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредитлари бўйича қарз мажбуриятлари юзасидан кредит ҳужжатларига тегишли ўзгаришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида кўрсатилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси кафолатига тегишли қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналарига илгари берилган мулк солиғи бўйича имтиёзлар «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналарига жорий этилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 513-модда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
10. «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 312-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2017 й., 37-сон, 980-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон; 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)