Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қоракўл ва жун етиштиришни кўпайтириш ва сифатини яхшилашдан манфаатдорлигини ошириш, бозор муносабатларига ўтиш учун шароит яратиш ҳақида бу маҳсулотларни сотишнинг мавжуд тартибини қисман ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, қоракўл ва жуннинг 1991 йил ва ундан кейинги йиллар учун белгиланган топшириқлардан 5 фоизи ҳамда ушбу маҳсулотларнинг белгиланган топшириқлардан ортиқча олинган жами ҳажми мамлакат ичкарисида ҳам, унинг ташқарисида ҳам колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ихтиёрий равишда сотилади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, ноҳия ижроия қўмиталари, маҳсулотларнинг кўрсатилган турларини тайёрлаш ва сотишга дахлдор бўлган республика вазирликлари ва идоралари мазкур қарорнинг оғишмай бажарилишини таъминласинлар.