1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.05.00 Давлат хизматчилари ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари (шунингдек, 02.06.00.00 га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ АППАРАТИ, СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 январдаги 3-сонли «Пенсиялар, стипендиялар ва ноишлаб чиқариш соҳа ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Халқ истеъмоли молларининг, озиқ-овқат маҳсулотларининг, аҳолига хизмат кўрсатишнинг эркин ва бошқариладиган нархларига ўтилиши муносабати билан давлат бошқарув органлари, суд органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 28 октябрдаги 355-сон қарорига қисман ўзгартиш киритиб, 1992 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқарув органлари аппарати, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошлари 1,5 баравар оширилсин, бу маошларга чакана нархлар ўзгариши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар компенсацияси қўшилсин.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси марказий аппарати ходимлари айрим тоифаларининг лавозим маошлари 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, лавозим маошларининг кўпайтирилиши билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизи бошқарув органлари аппарати ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур тартибга риоя этилишини назорат қилиб борсин.
2. Республика маҳалла қўмиталари раислари ва масъул котибларининг лавозим маошлари 50 фоиз оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларини жорий этаётганда республика, тармоқ ва маҳаллий бошқарув органларининг амалдаги структурасини таҳлил қилиб чиқсинлар ва бунда уларнинг ҳаракатчанлигини, иқтисодиётни ривожлантириш талаблари ва фуқароларнинг эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этишни таъминлашга амалда қодирлигини ошириш назарда тутилсин.
4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлар Кенгашларининг ижроия қўмиталари лавозим маошларини кўпайтириш учун давлат бошқарув органларини сақлаш харажатларини камайтиришдан ҳосил қилинган тежамдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва халқ депутатлари Кенгашларининг бюджет ҳуқуқлари ҳақидаги амалдаги қонунлар томонидан берилган ҳуқуқларга мувофиқ уларга биркитилган давлат даромадлари бўйича бюджетга тушган қўшимча тушум маблағларидан фойдаланишлари мумкин.
5. Белгилансинки, вилоятлар ва шаҳарлар ходимларини иш ҳақи тўлаш группасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 23 ноябрь,
298-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 23 ноябрдаги 298-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва бошқа давлат бошқарув органлари ходимлари айрим тоифаларининг
ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Лавозимларнинг номи
Вазирликлар, давлат қўмиталари
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош бошқармалар ва бошқа давлат бошқарув органлари
Давлат бошқарув органининг раҳбари
1125
975
Давлат бошқарув органи раҳбарининг биринчи ўринбосари
1050
900
Давлат бошқарув органи раҳбарининг ўринбосари
975
825
Бошқарма, мустақил бўлим бошлиғи
825—860
750—790
Изоҳ: Республика иқтисодиёт органлари раҳбарларининг лавозим маошлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида белгиланади.
Иқтисодиёт вазирликлари ва идоралари раҳбарлари биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларининг лавозим маошлари тегишли равишда ойига 1125 сўм ва 1050 сўм миқдорида белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 23 ноябрдаги 298-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари айрим тоифаларининг
ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Лавозимларнинг номи
Ойлик лавозим маошлари (сўм ҳисобида)
группадан ташқари
вилоятларнинг группалари бўйича
I
II
I I I
Раис
1425
1350
1200
1125
Раиснинг биринчи ўринбосари
1275
1200
1125
1050
Раис ўринбосари
1200
1125
1050
975
Ишлар бошқарувчиси
1050
975
900
900
Бўлим мудири
900—975
860—900
825-860
825—860
Изоҳ: Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ходимларининг лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятларнинг иккинчи группаси бўйича белгиланади.