1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
БАЪЗИ РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯЛАРИ ВА КЕНГАШЛАРИ ТАРКИБЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг баъзи комиссиялари ва кенгашлари таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси билан мувофиқлаштириш, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Қуйидагилар:
давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ;
акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
2. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказилишини мувофиқлаштирувчи Давлат комиссияси тугатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий соҳа муассасаларини, махсус истеъмолчилар ва давлат резервини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартибига ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Баъзи қонун ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин ҳамда айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июль,
ПҚ-423-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ–423-сон қарорига 4-ИЛОВА
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисида
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан тасдиқланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат корхоналари (мулки) қисми бўйича, шунингдек якка тартибдаги лойиҳалар бўйича давлатга тегишли ва сотилиши зарур бўлган акциялар пакетлари ва улушларини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
2. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
II. Комиссиянинг вазифалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жалб қилинган хорижий эксперт компаниялар ва маслаҳатчи-консультантларнинг сотишдан олдинги тайёргарлик ҳамда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган объектларни сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;
ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш;
тендер савдолари асосида сотиладиган корхоналарнинг давлат активларини харид қилишга номзодларнинг энг манфаатли таклифлари танловини ўтказиш;
давлат корхоналарини хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган Президент ва Ҳукумат ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ташкил этиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини янада ривожлантириш ва ошириш;
сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши ва объектларни хусусийлаштириш, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш ҳамда акциялар пакетларини ва корхоналарни тўлиқ танлов (тендер) савдолари ғолибларига сотишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатлари чўзиб юборилиши ҳолларини бартараф этиш;
иқтисодиёт тармоқларида Давлат комиссияси қарорлари қабул қилинган хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларнинг фаолияти устидан мониторинг ташкил этиш.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.07 Депозитарий;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
4. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Давлат мулки қўмитаси томонидан давлат манфаатлари учун, биринчи навбатда янги иш жойларини яратиш, хусусийлаштириладиган корхоналарнинг самарали фойдали фаолият юритиши, уларда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишини таъминлайдиган давлат активларини хорижий инвесторларга белгиланган тартибда сотиш учун (тендер, кимошди, биржа) савдоларнинг шартлари ва шаклларини белгилаш;
тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер таклифларини баҳолаш мақсадида объектлар, акциялар (улушлар)ни инвесторларга сотиш бўйича тендерлар ўтказиш учун идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
тендер ҳужжатларини ва шунингдек тендер объектларининг сотилиш баҳосини, тендер объектларини сотишга жалб қилинадиган эксперт, шу жумладан хорижий компаниялар ва воситачиларни танлаш шартлари ва мезонларини тасдиқлаш;
хусусийлаштириладиган объектга (акциялар пакетига) талаб конъюнктурасига кўра ҳамда тегишли инвестиция мажбуриятлари бўлган аниқ стратегик инвесторлар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тендер объектларининг бошланғич нархини ўзгартириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Давлат мулки қўмитаси томонидан ёки унинг томонидан шартномавий асосда жалб қилинган маҳаллий ва хорижий инвестициялар воситачилари орқали ўтказиладиган тендер савдолари натижаларини тасдиқлаш;
тендер ёки ким ошди савдолари натижаларига кўра ғолиб бўлмаган тақдирда давлат активларини бошқа усуллар (биржа савдолари ёки потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўллари) билан сотишни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
объектлар ва акцияларни (улушларни) ҳам эркин муомаладаги валютада, ҳам миллий валютада, шу жумладан ҳақ тўлашнинг аралаш шаклларида ва инвестор томонидан эркин муомаладаги валютада аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш ҳисобига сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Комиссияга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш;
объектларни хусусийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши, муддатларни чўзиш ҳоллари ҳамда корхоналар ва акцияларни хорижий инвесторларга сотишни жадаллаштириш бўйича мустақил қарор қабул қилиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тармоқ бирлашмалари, корхоналарнинг ижро этувчи органлари вакилларини Комиссия фаолияти учун жалб этиш;
давлат активларини муваффақиятли сотиш учун молиявий маслаҳатчи-консультантлар, экспертлар ва техник мутахассисларни жалб қилиш шартлари ва мезонларини тасдиқлаш;
бепул сотилиши лозим бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари ва паст ликвидли объектлар рўйхатларини, шунингдек уларни инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари билан сотиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «нулинчи» харид қиймати бўйича сотилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1768-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 288-модда)
Комиссия шунингдек айрим ҳолларда, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарга инвестицияларни жалб этишда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
корхона (акциялар улушлари) сотилгунга қадар бюджетдан ва давлат корхоналаридан, жумладан муддатлари кечиктирилган йиғилган қарзларини таркибий ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
инвесторнинг сўровига кўра, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотларни ўзлаштириш даврида табиатни муҳофаза қилиш кўрсаткичлари бўйича талабларни оширишга мораторийларни белгилаш.
Комиссия давлат мулкини биринчи даражали стратегик инвесторларга уларнинг корхоналарни ривожлантириш бўйича инвестиция мажбуриятлари остида сотганида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги таклифларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:
инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида олинган банкларнинг, шу жумладан хорижий банкларнинг кредитлари бўйича корхоналарнинг қарзларини тўлиқ сўндирилиши бўйича қўшимча мажбуриятлар олиш шартларида корхонани яхлит ёки сотиладиган давлат улушини акцияларнинг назорат пакетигача ошириш ҳақида;
хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида олинган банкларнинг, шу жумладан хорижий банкларнинг кредитлари бўйича қарзларини қисман ёки тўлалигича таркибий ўзгартириш тўғрисида.
5. Комиссия:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил этиш бўйича қарорларини бажаришга;
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга мажбурдир.
IV. Комиссия ишини ташкил этиш
6. Комиссия ўзининг иш жараёнида ушбу Низомга амал қилади ва ўз фаолиятини тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширади.
7. Комиссия мажлислари унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашган ҳолда заруратга қараб вақти-вақти билан ўтказиб турилади.
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имзоланаётганда Комиссия аъзолари унга ўзларининг алоҳида фикрларини илова қилишга ҳақлидирлар.
8. Тендер объектларини унинг ғолибларига бериш Комиссиянинг тегишли қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
10. Комиссиянинг тендерларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш, шунингдек, эксперт компанияларни ва воситачиларни, шу жумладан хорижий, тендер асосида танлаш харажатлари ҳамда уларга тўланадиган пул мукофотлари:
давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан;
Ишчи гуруҳларга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тармоқлар комплекслари раҳбарлари бошчилик қиладилар. Ишчи гуруҳлар аъзоларининг шахсий таркиби Комиссия қарорига кўра тасдиқланади. Ишчи гуруҳларнинг иш режаси Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.
12. Ишчи гуруҳларнинг асосий функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
Давлат мулки қўмитаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида объектларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, уларни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги барча дастлабки ахборотларни тайёрлаш;
тендерларни ташкил этишга жалб қилинадиган воситачилар учун техник топшириқларни тузишда қатнашиш;
давлат активларини сотиш шартлари ва шакллари, уларни сотиш қийматини белгилаш, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари бўйича Комиссия ишчи органига таклифлар киритиш;
потенциал инвесторларни хусусийлаштириладиган корхоналар билан таништиришни ташкил этиш;
эксперт баҳолашни амалга ошириш ва инвесторлардан тушаётган инвестиция таклифлари бўйича хулосалар тайёрлаш.
14. Ишчи гуруҳ мажлиси унинг аъзоларининг тўртдан уч қисми қатнашганда ҳақиқий деб ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ мажлислари қарорлари мажлисда қатнашган ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва раҳбар томонидан тасдиқланади.
Қарорлар мажлисда қатнашаётган барча ишчи гуруҳ аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда ишчи гуруҳ раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Комиссиянинг савдоларни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил қилишни амалга оширувчи (тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, реклама ишлари, Комиссияда иш юритиш) ишчи органи ҳисобланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
16. Комиссиянинг ишчи органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Комиссия томонидан тасдиқланган шартларда, жумладан ихтисослаштирилган ташкилотлар ва воситачиларни жалб этган ҳолда кимошди ва тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;
б) Комиссия томонидан белгиланган шартлар ва мезонларда, шу жумладан хорижий, техник, молиявий, юридик экспертларни ва воситачиларни давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан, кейинчалик харажатларни объектлар (акциялар) сотилишидан тушадиган тушумлар ҳисобидан компенсация қилиш билан уларнинг хизматларига ҳақ тўлаган ҳолда тендер ва кимошди савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш учун танлов асосида таклиф этиш;
в) Комиссияга:
белгиланган тартибда тендер ва кимошди савдолари эълон қилинган ва ўтказилгандан кейин потенциал инвесторларда манфаатдорлик бўлмаган тақдирда давлат активларини сотиш шакллари ва шартларини ўзгартириш бўйича;
тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари бўйича таклифлар киритиш;
г) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик шахслар бирлашмалари ва хусусийлаштириладиган корхоналардан унга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
д) идоралараро ишчи гуруҳлар ишлари тўғрисидаги ҳисоботларни сўраб олиш;
е) Комиссия билан келишган ҳолда тендер савдоларини ўтказиш ва уларнинг якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ўз номидан эълонлар чиқариш.
17. Комиссиянинг ишчи органи қуйидагиларга мажбур:
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш;
ҳар бир хусусийлаштириш объекти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, тартибга солиш ва ишлашни амалга ошириш;
потенциал инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга объектлар ҳақидаги умумий мажбурий ахборотлар ва уларнинг сўровлари бўйича қўшимча ахборот ўз вақтида жўнатилишини таъминлаш;
бевосита ёхуд сотиш бўйича бошқа агентлар билан биргаликда техник топшириқ, контракт лойиҳаларини ва Комиссия тасдиғига киритиладиган бошқа тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш;
идоралараро гуруҳларнинг лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва сотиладиган объектлар бўйича тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш юзасидан ишларини мувофиқлаштириш;
тендерлар ва кимошди савдоларини ўтказиш бўйича реклама-маърифий ишларни ташкил этиш. Таркибига кирадиган корхоналар-эмитентлар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ишчи орган корхоналар тўғрисидаги ахборотни очишни амалга оширади, потенциал инвесторларнинг корхоналар ва уларнинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ҳамда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан танишиш учун шароитлар яратади, инвесторлар излаш ва улар билан музокаралар олиб боришни ташкил этади;
мунтазам равишда, чоракда камида бир марта тендер, ким ошди, биржа савдолари якунлари, шунингдек Комиссия томонидан тасдиқланган шартларда давлат активларини сотиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш натижалари бўйича Комиссияга ахборот бериш;
Комиссия мажлисларини чақиришнинг барча ташкилий масалаларини ҳал қилиш;
Комиссияда аниқ ва тўлиқ иш юритиш, Комиссия хат-хабарларини ҳисобга олиш ва туркумлаш, Комиссия ва идоралараро гуруҳлар барча мажлисларининг баённомаларини ўз вақтида расмийлаштириш.
18. Давлат мулки қўмитаси тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларининг сўзсиз бажарилиши, хусусийлаштиришдан валюта ресурсларининг қўшимча тўлдирилиши, шунингдек, давлат тасарруфидан чиқаришдан тушумларни тақсимлаш юзасидан талабларга қатъий риоя қилиниши учун тўлиқ жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ–423-сон қарорига 5-ИЛОВА
I. Баъзи қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 1-иловасининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорининг 1-иловасидаги «В.А. Голишев — Бош вазир ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари» сўзлари «Б.А.Хўжаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Комиссия раисининг ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. Ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қонун ҳужжатлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2005 йил 14 мартдаги ПҚ–29-сон қарорига 5-илованинг 8-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ–183-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши ва ушбу қарорнинг 3-иловаси.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 22 июндаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 32-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 69-модда) 4-илованинг 4 ва 5-бандлари.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 23-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 6-илованинг 10-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 75-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарори(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорнинг 1-иловаси.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 25 ва 31-иловалар.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илова 36-бандининг йигирма биринчи хатбоши.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 16-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 10-бандининг ўн иккинчи хатбоши.