1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.09 Автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси ПРезиденти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ ВА ҲАДЯ ЭТИШ БИТИМЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
82 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, 8 фоизи — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга, 10 фоизи — маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини ва нотариал архивларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг 92 фоизи туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, қолган 8 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 майдаги 83-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 19-сон, 164-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлигига 62 тадан иборат қўшимча давлат нотариуслари ва уларни сақлаш учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
6. Автомототранспорт воситаларининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун пошлина суммасининг ва тўловларнинг тўлиқ келиб тушишини назорат қилиш республика солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти Ш.Мирсаидов
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 апрелдаги 192-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎРҲҚТ, 1993 й., 3-сон, 15-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1991 й., 9-сон,30-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда; 7-8-сон, 66-модда; 22-сон, 223-модда; 2006 й., 19-сон, 164-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)