1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.09 Автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси ПРезиденти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ ВА ҲАДЯ ЭТИШ БИТИМЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларига, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек, фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида барча турдаги автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этишни тасдиқлаш бўйича вазифалар юклатилсин.
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан ва фуқаролардан иловага мувофиқ миқдорларда пошлина олинади.
Бунда автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлашда фуқаролар ўз даромадлари манбалари тўғрисида декларация тақдим этмайдилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати органлари томонидан қайта рўйхатга олиш учун қуйидагича тўловлар белгилансин: автотранспорт учун — 100 сўм мототранспорт учун — 30 сўм, уларнинг 30 фоизи Давлат автомобиль назорати органлари ихтиёрида қолади.
3. Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун давлат нотариал идоралари томонидан ундириладиган пошлина суммаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати органлари томонидан амалга ошириладиган автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатга олиш учун тўловларнинг 70 фоизи маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилади.
4. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан автомототранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек, чакана савдо тармоқлари ва кимошди савдосидан сотиб олинган автомототранспортни расмийлаштириш пошлина олинмасдан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлигига 62 тадан иборат қўшимча давлат нотариуслари ва уларни сақлаш учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
6. Автомототранспорт воситаларининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун пошлина суммасининг ва тўловларнинг тўлиқ келиб тушишини назорат қилиш республика солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти Ш.Мирсаидов
Тошкент ш.,
1991 йил 16 сентябрь
233-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ИЛОВА
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштиришда давлат нотариал идоралари томонидан ундириб олинадиган пошлина ставкалари
ЖАДВАЛИ
Транспорт тури ва двигателнинг қуввати
Фойдаланиш даври
3 йилгача
3 йилдан ортиқ
7 йилдан ортиқ
Ҳар бир от кучи учун:
1. Юк автотранспорти 100 от кучигача
50 сўм
40 сўм
40 сўм
100 от кучидан ошганда
20 сўм
10 сўм
5 сўм
2. Енгил автотранспорт 50 от кучигача
40 сўм
30 сўм
20 сўм
50 от кучидан ошганда
20 сўм
15 сўм
10 сўм
3. Мототранспорт харид қилиш-сотиш битимларини расмийлаштирганлик учун
100 сўм
50 сўм
20 сўм
Эслатма:
алмаштириш шартномасини расмийлаштирганда пошлина фақат пошлинанинг катта суммаси ундириб олиниши керак бўлган бир машинадан ундириб олинади;
эр-хотинлар, ота-оналар билан болалар ўртасида шартнома расмийлаштирилганда пошлина белгиланган ставканинг 15 фоизи миқдорида ундириб олинади;
йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган автомототранспорт воситасини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимини расмийлаштиришда пошлина миқдорига транспорт воситасининг яроқлилиги қолдиқ фоизига мувофиқ тузатиш киритилади, қолдиқ фоизи битим иштирокчиларининг хоҳиши ва давлат нотариусининг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги суд-эксперт муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса «Ўзавтотехобслуживание» корхоналари томонидан аниқланади.