1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.09 Автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси ПРезиденти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ ВА ҲАДЯ ЭТИШ БИТИМЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси нотариал идораларига, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек, фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида барча турдаги автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этишни тасдиқлаш бўйича вазифалар юклатилсин.
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан ва фуқаролардан иловага мувофиқ миқдорларда пошлина олинади.
Бунда автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлашда фуқаролар ўз даромадлари манбалари тўғрисида декларация тақдим этмайдилар.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сонли қарори таҳририда)
3. Белгилаб қўйилсинки, Автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун нотариал идоралари томонидан ундириладиган пошлинаси суммасининг 80 фоизи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати органлари автотранспорт воситаларини қайта рўйхатга олганликлари учун ундириладиган сумманинг 85 фоизи маҳаллий бюджетларга ўтказилади. Қолган 20 ва 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия ва суд муассаларини ривожлантириш фондининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДАН бошқармасининг ҳисоб-китоб счётларига ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сонли қарори таҳририда)
4. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан, уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, чакана савдо тармоқларидан, республика, вилоят, туманлараро таъминот-савдо базаларидан ва кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Давлат автомобиль назорати органларида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сонли қарори таҳририда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлигига 62 тадан иборат қўшимча давлат нотариуслари ва уларни сақлаш учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
6. Автомототранспорт воситаларининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун пошлина суммасининг ва тўловларнинг тўлиқ келиб тушишини назорат қилиш республика солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти Ш.Мирсаидов
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 апрелдаги 192-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎРҲҚТ, 1993 й., 3-сон, 15-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1991 й., 9-сон,30-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда; 7-8-сон, 66-модда; 22-сон, 223-модда; 2006 й., 19-сон, 164-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)