1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ–244-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 июль,
ПФ-3771-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 июлдаги ПФ–3771-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 10 октябрдаги ПФ–2086-сон Фармони 2-бандидаги:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ–3080-сон Фармони 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ–3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги «ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, экология солиғи» сўзлари «ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 20 июндаги ПФ–3620-сон Фармонининг:
«1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилсин.
Белгилансинки, ягона солиқ тўлови харид, таъминот-сотиш корхоналари, брокер фирмалари, комиссия шартномаси бўйича хизмат кўрсатадиган корхона ва ташкилотларга татбиқ этилмайди. Улар учун ягона солиқ ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби ҳамда белгиланган ставкалари сақланиб қолади.
Ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда ҳамда йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тўланиши белгилаб қўйилсин»;
б) Фармоннинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 6 сентябрдаги ПФ–3658-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.