1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 4 АВГУСТДАГИ 331-СОНЛИ ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Республикаси Президентининг 2007 йил 20 ноябрдаги ПҚ-732-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида техник қўнишни амалга оширувчи чет эл ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзит ҳаракатини тартибга солиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан келтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 4 августдаги 331-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур талаб Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида бортга йўловчиларни қабул қилиш ва (ёки) тушириш, товарлар ёки почта ортиш ва (ёки) тушириш назарда тутилмаган ёқилғи қуйиш, кутилмаган зарур таъмирлашни ўтказиш ёки авария ҳолатидаги қўнишни амалга оширувчи ҳаво кемаларига нисбатан тадбиқ этилмайди»;