toggle_night_mode
Ҳужжат 22.06.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 19 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган 510-ХII-сонли «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда) 2-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси «ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ эвазига бажараётган» деган сўзлардан кейин «касаначилик билан шуғулланаётган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 310, 311, 312, 313-моддалар) 92-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«белгиланган тартибда касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга юридик шахснинг буюртмаси бўйича ишларни бажариш учун мазкур юридик шахс томонидан текин фойдаланишга берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарларнинг, фойдаланиш муддатига».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Белгиланган тартибда касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди».
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 22 июндаги 119 (3918)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июнь,
№ ЎРҚ-36-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)