1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;
«АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 19 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган 510-ХII-сонли «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда) 2-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси «ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ эвазига бажараётган» деган сўзлардан кейин «касаначилик билан шуғулланаётган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.