1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт;
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЭКСПОРТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 9-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 9 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 10 июнда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Экспорт назорати тўғрисида»ги 658-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда) 9-моддасиқуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ялпи қирғин қуролини ишлаб чиқаришда компонентлар сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ядровий, кимёвий ва бактериологик (биологик) материалларни, шу жумладан ўта хавфли инфекцияларнинг патогенлари ва штаммларини олиб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан келишувга биноан амалга оширилади».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 21 июндаги 118 (3917)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 июнь,
ЎРҚ-34-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 223-модда)