1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, №1, 43-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
биринчи қисмидаги «акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга» деган сўзлар «хўжалик жамиятлари ва ширкатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «фуқароларнинг» деган сўз «жисмоний шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи бандидан «мазкур ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан ҳам» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи банди «билан» деган сўздан кейин «ҳам» деган сўз билан тўлдирилсин;
учинчи банди «давлатлараро» деган сўздан кейин «ҳамда ҳукуматлараро» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 3-модда қуйидаги мазмунда бўлган иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг ўзи мустақил тарзда белгилаши;»
иккинчи бандидаги «ер ости бойликлари» деган сўзлардан кейин «ички» деган сўз билан, «сув» деган сўздан кейин «ҳаво ҳавзаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«— бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилаётган объектлари, уларнинг акцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки у ваколат берган идора томонидан белгиланадиган тартиб бўйича сотиб оладилар»;
биринчи қисмининг биринчи бандидаги «вакил қилган идораларга» деган сўзлар «ваколат берган давлат бошқаруви идораларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Коммунал объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилади»;
биринчи бандининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини давлат мулкига ва маъмурий-ҳудудий тизилмалар мулкига (коммунал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши амалга оширади»;
иккинчи бандининг биринчи қисмидаги «юридик шахслар» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва бошқа давлатларнинг юридик шахслари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмнинг учинчи бандидаги «республика мулкини» деган сўзлар «давлат мулкини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи бандининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«коммунал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид бўлса, бу мулкнинг эгаси бўлган маҳаллий ҳокимият бошқарув идораларига берилади. Буюртманинг шакли ва йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўрнатадиган тартибда белгиланади»;
«11-модда. Давлат корхонасини жамоа корхонасига айлантириш
1. Давлат корхонасини жамоа корхонасига айлантириш меҳнат жамоаси аъзолари томонидан давлат мулкининг (ҳақини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали) сотиб олиши ёки бу мулкининг уларга текин бўлиши йўли билан амалга оширилади.
2. Мол-мулк жамоа эгаларига сотиб олиниши чоғида жамоа корхонасининг уставида ҳар бир ходимнинг мол-мулкдаги ҳамда фойдадаги улуши белгилаб қўйилади, бунда уларнинг иш стажи, маошнинг миқдори ва бошқа омиллар эътиборга олинади».
учинчи бандидаги «республика (коммунал) мулки» деган сўзлар «давлат ёки коммунал мулк» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «давлат мулки объектларини» деган сўзлар «мулк объектларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи бандидаги «шу ердан пенсияга кетган меҳнат фахрийларига» деган сўзлар «меҳнат фахрийларига, шу корхонадан пенсияга чиққан шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи банди қуйидаги мазмунда бўлган иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат корхонасининг мол-мулки шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сотиб олинаётганида корхона балансида турган ижтимоий инфраструктура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати сотилаётган объект нархига қўшилмайди»
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
852-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)