1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЛОҲИДА ТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 9 МАРТДАГИ ПҚ–303-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ–303-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 май,
98-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этишга оид Низомда:
д) Низомга 6-илова 4-моддасининг 4.1-бандидаги «жисмоний шахс бўлган ташувчига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, юридик шахс бўлган ташувчига эса» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 8-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Автомобиль транспортида тижорат асосида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади»;
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбошига «автомобиль транспортида» сўзларидан кейин «юридик шахслар томонидан» сўзлари қўшилсин;
«7. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (юридик манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги автотранспорт воситаси техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситаси техник паспортининг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг нусхаси;
г) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари ёхуд лицензия талабгорининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси нусхаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
д) юридик шахс ходимлари касб малакасининг белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
е) юридик шахснинг йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларининг тегишли аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
ж) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди»;