Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш самарадорлигини ошириш, уларнинг жамиятга интеграциялашувини кенгайтириш, эҳтиёжманд ногиронларни сифатли протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий марказини ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказини бирлаштириш йўли билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
реабилитация қилиш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронларни тиббий-ижтимоий ҳамда касб бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
санаторий-соғломлаштириш муассасалари билан биргаликда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 642-модда)
Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралардан ногиронлик масалалари бўйича зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш соҳасидаги фаолиятни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ой муддатда:
Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.05.00.00 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш (шунингдек, 14.01.10.00га қаранг)]
Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий маркази ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказининг асосий фондлари, товар-моддий захиралари ва бошқа бойликлари Марказ балансига берилиши-қабул қилиб олинишини таъминласин;
Марказнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда қайта ташкил этилаётган марказлар ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда Марказнинг юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 май,
89-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорига 1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда) «Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий маркази ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика маркази» сўзлари «Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 1-илованинг 14-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда):