1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 22 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 24 февралда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
Ушбу Қонуннинг мақсади истеъмол кредити бериш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Истеъмол кредити]
Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
Молиявий истеъмол кредити ва товар истеъмол кредити истеъмол кредитининг шаклларидир.
4-модда. Молиявий истеъмол кредити ва уни берувчи ташкилотлар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
Истеъмол товарларини (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир.
6-модда. Истеъмол кредити объекти
Жисмоний шахснинг истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
Кўчмас мулк, шунингдек қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас.
7-модда. Истеъмол кредити бериш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Истеъмол кредити истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмол кредити шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) бўйича тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга (бундан буён матнда даромадлар деб юритилади) эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.
Истеъмол кредити бериш қоидалари истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Истеъмол кредити бериш қоидалари ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва уларда истеъмол кредити бериш шартлари, шунингдек кредит миқдори, уни бериш муддати, фоиз ставкаси, истеъмолчи тўлаши лозим бўлган тўловлар жадвали тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Товарларни (ишларни, хизматларни) кредитга сотиш сотув кунида амалда бўлган нархлар бўйича амалга оширилади. Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг кейинчалик ўзгариши шартнома тарафларининг мажбуриятларига таъсир этмайди.
8-модда. Истеъмол кредити олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмолчи истеъмол кредити олиш учун кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни истеъмол кредити берувчи ташкилотга тақдим этади.
истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули.
Кредит буюртмаси буюртма берилган сана кўрсатилган ҳолда истеъмолчи томонидан имзоланади.
9-модда. Кредит буюртмасини кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг)]
Истеъмол кредити берувчи ташкилот кредит буюртмасини олганидан сўнг кредит бериш тўғрисида ёки кредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида беш иш куни ичида қарор қабул қилади.
Истеъмол кредити бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, истеъмол кредити берувчи ташкилот истеъмолчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Кредит буюртмаси истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади:
истеъмолчининг даромадлари етарлилигини ва кредит тарихини аниқлаш;
Тегишли даражада сифатли бўлмаган товар (иш, хизмат) сотиб олинган ва уни сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириш имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома товар истеъмол кредити берган ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилган кундан эътиборан бир ой ичида истеъмолчи томонидан бекор қилиниши мумкин. Шартнома бекор қилинган тақдирда, товар истеъмол кредити берган ташкилот сотиб олинган товар (иш, хизмат) учун тўланган пул суммасини истеъмолчига қайтариб беради.
Истеъмолчи фойдаланилмаган молиявий истеъмол кредитидан воз кечиш ҳақида молиявий истеъмол кредити берган ташкилотни шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор этиш орқали мазкур кредитдан воз кечишга ҳақли.
Истеъмолчи шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида истеъмол кредитидан фойдаланмаган тақдирда, истеъмол кредити берган ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида истеъмолчини ёзма равишда хабардор этиш орқали шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли.
Ёзма хабар топширилган ёки почта орқали жўнатилган сана мазкур ёзма хабар юборилган сана ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-бобига қаранг (Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш).
13-модда. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
истеъмол кредити бериш қоидалари билан танишиб чиқиш;
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш;
шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш;
тегишли даражада сифатли бўлмаган сотиб олинган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) алмаштирилишини талаб қилиш ёки уни сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириш имконияти бўлмаганида шартномани бекор қилиш;
истеъмол кредити берувчи ташкилотдан шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш.
Истеъмолчи:
истеъмол кредити олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
банк ёки бошқа кредит ташкилотидан олинган молиявий истеъмол кредитидан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши;
товар (иш, хизмат) ҳақини шартномага мувофиқ ўз вақтида тўлаши;
олинган молиявий истеъмол кредитини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириши шарт.
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қаранг.
14-модда. Истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
истеъмолчига истеъмол кредити бериш ёки истеъмол кредити беришни асослантирилган ҳолда рад этиш;
истеъмол кредити бериш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни истеъмолчидан сўраб олиш;
тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, берилган истеъмол кредити суммаси муддатидан илгари қайтариб берилишини ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизлар тўланишини талаб қилиш.
Истеъмол кредити берувчи ташкилот:
истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида истеъмолчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши;
молиявий истеъмол кредитини ёки товарни (ишни, хизматни) шартномада белгиланган тартибда ва муддатда бериши;
истеъмол кредити бериш қоидаларини ҳамма танишиб чиқиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши;
товар истеъмол кредити берилганда, товарни (ишни, хизматни) сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириши, бунда нархларда фарқ бўлган тақдирда, истеъмолчи билан зарур ҳисоб-китобни амалга ошириши;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини истеъмолчига қоплаши шарт.
Истеъмол кредити берувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
шартнома истеъмолчи томонидан товарни (хизматни) сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин;
истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.
Истеъмолчи олинган истеъмол кредити суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга оширишга ҳақли. Бундай ҳолда истеъмолчи фақат истеъмол кредитидан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизлар тўлайди.
17-модда. Истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
Истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши:
банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
учинчи шахсларнинг кафиллиги;
мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари;
қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланиши мумкин.
Истеъмолчининг даромадлари ҳажми, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг истеъмолчи томонидан тақдим этилган таъминоти истеъмол кредити суммасини қайтариш ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлиши керак.
Молия истеъмол кредити бериш шартномаси ва унинг қарз олувчи томонидан бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихини шакллантириш учун Кредит ахбороти давлат реестрига жойлаштирилади ҳамда кредит бюроларига тақдим этилади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
Истеъмолчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил истеъмол кредитини қайтариш муддати тугагач, истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг биринчи талабига биноан қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ истеъмол кредити суммасини қайтариши ҳамда мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
21-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 10 майдаги 88 (3887)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 май,
ЎРҚ–33-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 160-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон; 11.04.2023 й., 03/23/828/0206-сон)