1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
«Хорижий инвестициялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг хорижий инвесторларга ва хорижий инвестицияларга тенг ҳуқуқли режим бериш ҳақидаги 9-моддаси қоидаларини амалга оширишни давом эттириш, республика ҳудудида инвестиция фаолиятини фаоллаштириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга берилаётган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференцияларининг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ солиш солиқ солинаётган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган барча умумий солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида (шу жумладан инвестиция шартномаларида, маҳсулот тақсимотига оид битимларда) назарда тутилган тартибга ва шартларга қатъий риоя қилган ҳолда берилган қўшимча имтиёзлар ва преференциялардан тўлиқ ҳажмда фойдаланадилар.
2. Белгилаб қўйилсинки, солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилади ва муддатсиз тусда бўлиши мумкин эмас.
3. Ҳукумат қарорлари билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича илгари берилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳамда муддатсиз тусдаги барча имтиёзлар 2006 йил 1 июндан бошлаб бекор қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
4. Хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият кўрсатаётган, тармоққа кирадиган ёки қонун ҳужжатларида устувор деб эътироф этилган лойиҳаларни амалга ошираётган корхоналарга келгусида қўшимча имтиёзлар ва преференциялар беришнинг зарурлиги ва самарадорлиги масалаларини муфассал ишлаб чиқишни таъминлаш учун иловага* мувофиқ таркибда махсус ишчи гуруҳ тузилсин, унга:
*Илова берилмайди.
илгари Ҳукумат қарорлари билан солиқлар, йиғимлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатсиз қўшимча имтиёзлар берилган хорижий инвестициялар иштирокидаги айрим корхоналарнинг мурожаатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
айрим корхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илгари муддатсиз имтиёзларга эга бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги айрим корхоналарга аниқ муайян муддатга, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорида белгиланган тартибда инвестиция шартномалари тузган ҳолда солиқлар, йиғимлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича асосланган имтиёзлар белгилаш юзасидан асосланган тегишли таклифлар киритиш юклансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 1 май,
74-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 151-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)