Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда: Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Байроқнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.
3) Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган байрам кунларида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, бошқа давлат ва жамоат идоралари биноларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шунингдек турар жой биноларида;
4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, Республика халқ депутатлари маҳаллий Советлари депутатлари сайлови кунларида ёки референдум кунларида — овоз бериш ўтказилаётган биноларда ва уйларда;
(5-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
5) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия, савдо ваколатхоналари ва консуллик муассасалари биноларида ва ҳаракатланиш воситаларида — дипломатия протоколининг халқаро қонун-қоидаларига мувофиқ;
6) чет элдаги республикага қарашли бўлган, расмий шахслар сифатида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ва консуллик ваколатхоналарининг бошлиқлари тушган денгиз кемаларида ва дарё кемаларида ва бошқа ҳаракатланиш воситаларида;
(5-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
7) Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг фармойишига мувофиқ;
8) республиканинг давлат ва жамоат идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган маросимларда, тантанали тадбирларда;
9) спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва биринчиликларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш чоғида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг спорт терма командаларидан вакил бўлган халқаро мусобақа ғолибларини мукофотлаш муносабати билан маросимлар ўтказиш вақтида кўтарилади.
Ушбу Қонуннинг 5-моддаси 3-бандида кўзда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да тушириб қўйилади, 5-модданинг 4-бандида кўзда тутилган ҳолларда эса овоз беришни ёки референдумни ўтказиш даврида кўтариб қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бошқа давлатнинг байроғи кўтарилса, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг олд томонига қараб турганда) ўнг томондан, бошқа давлатнинг байроғи чап томондан кўтарилмоғи керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бир қанча давлатларнинг байроқлари кўтарилганида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи алоҳида, қолганлари эса ўзбек алфавити бўйича кўтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи бошқа давлатларнинг байроқлари билан бир хил баландликда жойлаштирилиши керак.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.
Кўтариб қўйилган Давлат байроғининг матоси ердан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Мотам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мотамга мослаб кўтарилади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи дастаси ёки флагштокнинг юқори учига байроқ энининг 1/20 қисмига тенг бўлган кенгликдаги қора тасма боғланади, тасманинг икки учи байроқнинг бутун эни узунлигида осилиб туради.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Байроқ мотам муносабати билан флагштокда кўтарилган тақдирда у флагшток узунлигининг 1/3 бўлагича тушириб қўйилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва схематик тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар биноларида кўтариш чоғида ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилиниши учун масъулият уларнинг раҳбарлари зиммасига, байроқ турар жой биноларида кўтарилган вақтда эса — уларнинг эгалари ёки уйлардан фойдаланишни ташкил этиш топширилган мансабдор шахслар зиммасига юклатилади.
Ушбу Қонуннинг аниқ бажарилишини кузатиб бориш вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликларига ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналарига юклатилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (Рангли тасвири)
Олди томони
Орқа томони
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (Схематик тасвири)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 51-сон, 484-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 08.07.2023 й., 03/23/853/0462-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)