Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
331-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«Ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) ёки хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаларини солиқларнинг тўлов муддатларини инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган ҳолларда электрон топшириқномалар давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмасдан «ЎРИМВ» АТга электрон тарзда юборилиши мумкин. Ушбу топшириқномалар «ЎРИМВ» АТда инсон омилисиз автоматик равишда маъқулланади ва ижрога қабул қилинади.».
3.
35-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан юборилган топшириқномалар мазкур Йўриқноманинг 37-бандига мувофиқ бажарилади.».
«37. Агар жорий тушумлар етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда ортиқча тўланган ёки ундирилган маблағларни 3 иш куни мобайнида қайтариш имкони бўлмаса, ушбу маблағлар тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан қайтарилади.»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар жорий тушумлар етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда ортиқча тўланган ёки ундирилган маблағларни 1 иш куни мобайнида ҳисобга олиш имкони бўлмаса, ушбу маблағларни ҳисобга олиш тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилади.»;
5. 37
6-банднинг
биринчи хатбошисидаги «5 иш куни» деган сўзлар «3 иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.