Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 12/02-22-22-сон қарори (рўйхат рақами 3382, 2022 йил 31 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 10/22/3382/0796-сон) билан тасдиқланган Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди
7-кичик бандида:
биринчи хатбошидаги «Катта ҳажмли ва оғир» деган сўзлар «Йирик габаритли ва (ёки) оғир вазнли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «катта ҳажмли ва оғир» деган сўзлар «йирик габаритли ва (ёки) оғир» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Катта ҳажмли ва оғир» деган сўзлар «Йирик габаритли ва (ёки) оғир» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.