Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2023 й., 10/23/3420/0081-сон) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
2.
37-банддаги «асосий ҳисобварақни очган» деган сўзлар «хизмат кўрсатувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ
судгача санация қилиш, суд санацияси,
ташқи бошқарув ва
тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари қўлланилганда мижознинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкда қуйидаги баланс ҳисобварақлари тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда очилади:
«22660 Мижознинг санация ҳисобварағидаги маблағлари» баланс
ҳисобварағи учун — судгача санация қилишни жорий этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг
қарори ёки суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги
суд ажрими асосида;
«22662 Ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган мижознинг махсус
ҳисобварағидаги маблағлари» баланс ҳисобварағи учун – ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги
суд ажрими асосида;
«22664 Тугатиш тартиб-таомили жорий этилган мижознинг ягона ҳисобварағидаги
маблағлари» баланс ҳисобварағи учун — қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги
суд қарори асосида.
Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган махсус ҳисобварақлар очилган пайтдан бошлаб қуйидагилар амалга оширилади:
мижознинг асосий ва иккиламчи (агар мавжуд бўлса) ҳисобварақлари бўйича чиқим амалиётлари тўхтатилади;
мижознинг асосий ҳисобварағига қўйилган ҳамда келгусида қўйиладиган барча тўлов ҳужжатлари (шу жумладан, инкассо топшириқномалари), шунингдек банд солиш (хатлаш) тўғрисидаги қарорлар уларни қўйган (қарор чиқарган) томонларга (шу жумладан, инкассо топшириқномаси уни қўйган органга) ижросиз қайтарилади. Бунда банк тўлов ҳужжати (банд солиш (хатлаш) тўғрисидаги қарорлар) мижозга нисбатан судгача санация қилиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилганлиги муносабати билан қайтарилаётганлигини кўрсатади;
асосий ва иккиламчи (агар мавжуд бўлса) ҳисобварақлардаги қолдиқ пул маблағлари ҳамда келгусида келиб тушадиган пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирмай мижознинг янги очилган махсус ҳисобварағига банк мемориал ордерига асосан ўтказилади;
махсус ҳисобварақлар бўйича чиқим амалиётлари судгача санация қилиш ва суд санацияси тартиб-таомилида мижознинг, шунингдек ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилида суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномасига асосан амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март)
талаблари ушбу бандга мувофиқ янги очилган махсус ҳисобварақларга нисбатан қўлланилмайди.».