ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
«Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек, унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 589-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3338, 2021 йил 30 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) илованинг
165-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сон «Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3595, 2024 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон) илованинг
49-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 19 сентябрдаги 289-сон «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2730-1, 2025 йил 8 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/2730-1/0922-сон).