toggle_night_mode
Ҳужжат 02.09.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири
буйруғи
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-боби, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2684-6]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сон «Вояга етмаган шахсларга айрим давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-боби;
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 октябрдаги 31-мҳ-сон «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2684-3, 2021 йил 6 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2021 й., 10/21/2684-3/1031-сон) илованинг 2 ва 3-бандлари;
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 5 июндаги 2-мҳ-сон «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2684-4, 2023 йил 23 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/2684-4/0421-сон) илованинг 2-банди «д» кичик банди.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 17 август,
44-мҳ-сон
Келишилди:
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2026 йил 5 август
Соғлиқни сақлаш вазири Э. АДИЛОВ
2026 йил 31 июль
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2026 йил 30 июль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2026 й., 10/26/2684-6/0882-сон)