Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 30 октябрдаги 51-сон буйруғи (рўйхат рақами 3082, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3082/2141-сон) билан тасдиқланган Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
1-бандидаги «гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғи (рўйхат рақами 3277, 2020 йил 1 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 10/20/3277/1022-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
1-бандидаги «гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.