1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.08.05-23 «Тиббиёт ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 410]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.08.05-23 «Тиббиёт ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 315, 2024 йил 20 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 июль,
01/2-27 сон
Келишилди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2026 йил 25 июнь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 19 июнь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
2026 йил 10 июнь
Соғлиқни сақлаш вазири Э. АДИЛОВ
2026 йил 28 май
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сон буйруғига ИЛОВА
ШНҚ 2.08.05-23 «Тиббиёт ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ШНҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси»;
ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;
ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»;
ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар»;
ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари»;
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
СанҚваН 0020-22 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0247-08 «Симоб, унинг бирикмалари ва симоб тўлдирилган приборлар билан ишлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш ва лаборатория биноларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш, эксплуатация қилиш ва сақлаш тўғрисида санитар қоидалар»;
СанҚваН 0194-06 «Рентген хоналари, аппаратларини ўрнатиш ва ишга тушириш ҳамда рентген тадқиқотларини олиб боришга оид гигиеник талаблар»;
ЎзМСт ЭН 438-4:2024 (ЭН 438-4:2016, ИДТ) Юқори босимли декоратив ламинатлар (ҲПЛ) Термореактив қатронлар асосидаги плиталар (одатда ламинат деб аталади) 4-қисм: 2 мм ва ундан катта қалинликдаги ихчам (компакт) ламинатлар учун тасниф ва техник шартлар;
ЎзМСт ЭН 438-7:2024 (ЭН 438-7:2005+А1, ИДТ) Юқори босимли декоратив ламинатлар (ҲПЛ) Термореактив қатронлар асосидаги листлар (одатда ламинат деб аталади) 7-қисм: ички ва ташқи девор ҳамда шифт қопламалари учун ихчам (компакт) ламинат ва ҲПЛ композит панеллари;
ГОСТ 31311-2022 «Иситиш асбоблари. Умумий техник шартлар» (расмий манба: Приборы отопительные. Общие технические условия).».
2. 20-банддаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 23-банддаги «ШНҚ 2.03.10-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.10-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«33. Уч қаватгача бўлган даволаш-профилактика муассасалари биноларида камида битта зинапоя ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган махсус кўтариш мосламаси билан жиҳозланиши лозим.».
6. Қуйидаги мазмундаги 391-банд билан тўлдирилсин:
«39¹. Кузатувчи шахслар, шу жумладан ота-оналари билан бирга жойлаштириладиган 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган палата бўлимлари бинонинг бешинчи қаватидан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилиши лозим.
Кузатувчи шахсларсиз, шу жумладан ота-оналарисиз жойлаштириладиган 7 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган палата бўлимлари, болалар психиатрия палата бўлимлари, шунингдек кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган палата бўлимлари бинонинг иккинчи қаватидан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилиши керак.
Катталар учун мўлжалланган психиатрия палата бўлимлари бинонинг учинчи қаватидан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилиши зарур.».
7. Қуйидаги мазмундаги 541-банд билан тўлдирилсин:
«541. Тиббиёт ташкилотларининг стоматология ва жарроҳлик амалиёти хоналари деворларини ички пардозлашда ЎзМСт ЭН 438-4:2024 ҳамда ЎзМСт ЭН 438-7:2024 талабларига мувофиқ юқори босим остида тайёрланган ламинат панеллардан (ҲПЛ) фойдаланишга йўл қўйилади.
Бунда панелларнинг юзаси силлиқ, намлик ўтказмайдиган, ювиладиган, дезинфекция воситалари ва механик таъсирларга чидамли бўлиши, панеллар туташган жойларнинг герметиклиги таъминланиши лозим.».
«142. Мазкур боб талаблари йил давомида фаолият юритадиган, умумий майдони 2 000 м2 дан кам бўлмаган, жарроҳлик йўналишидаги 100 ва ундан ортиқ ўринга мўлжалланган шифохоналарни жойлаштириш (фавқулодда вазиятларда ташкил этиш) учун мавжуд ҳамда янги қурилаётган биноларни мослаштириш лойиҳаларига татбиқ этилади.».
«144. Ер усти қаватлари сони икки ва ундан ортиқ бўлган лифтсиз жамоат биноларини шифохона сифатида фойдаланиш учун мослаштиришга йўл қўйилмайди. Тиббиёт муассасалари сифатида фойдаланиш учун мослаштирилаётган бино ва иншоотларнинг оловбардошлик даражаси II даражадан паст бўлмаслиги лозим.».
«Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлган аҳоли пунктларида қуриладиган барча турдаги тиббиёт ташкилотларида ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимлари назарда тутилиши лозим.».
«238. Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларда ички сув таъминоти тизими ташкил этилганда, ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ҳамда маҳаллий тозалаш иншоотлари назарда тутилиши лозим.
Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган биноларда ички сув таъминоти тизимини ўрнатишга йўл қўйилмайди.».
26. 239-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.04.17-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.17-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. 251-банддаги «ҚМҚ 2.01.18-18» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.18-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
28. 254-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ҚМҚ 2.01.04-18» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.04-18» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
29. 1-илованинг 1-бандидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.