toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
қарори
Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2263-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сон қарори (рўйхат рақами 2263, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 384-модда) билан тасдиқланган Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди ўнинчи хатбошисидаги «26-моддасига» деган сўзлар «27-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 июль,
388-сон
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С. МУРОДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 июль,
01/07-5-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 10/26/2263-4/0778-сон)