Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) билан тасдиқланган Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
19-бандида:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кредит бюроси биносида ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси.»;
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.