toggle_night_mode
Ҳужжат 21.10.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2111-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 3 майдаги 37, 2010-20-сон қарори (рўйхат рақами 2111, 2010 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 180-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 июнь,
374-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПЎЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 июнь,
2026-11-сон
Келишилди:
Халқ банки Бошқарув раиси Ш. АТАБАЕВ
2026 йил 24 апрель
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 11 июндаги 374-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 5 июндаги 2026-11-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар тўлов манбаига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиш ва ўтказиш мажбурияти юклатилмаган бўлса, солиқ чегирмаси жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясига асосан тақдим этилиши мумкин.».
3. 12-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

____________________________________________

(Солиқ хизмати органининг номи)

Халқ банки филиали тўғрисида

МАЪЛУМОТ‎

СТИР

Тўлиқ номи

___________________________________________________________

Жойлашган ери

___________________________________________________________

Почта манзили

___________________________________________________________

Телефон: код‎

рақам

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда маблағларни ўтказган жисмоний шахсларга жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

20___ йил учун

‎‎(сўм)

Жисмоний шахснинг ШЖБПҲ

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

ШЖБПҲда йил бошида маблағлар миқдори

Йил давомида келиб тушган

ШЖБПҲдан тўланган маблағлар

ШЖБПҲда йил охирида маблағлар миқдори

Йил давомида тўланган маблағлар

жами

шу жумладан ихтиёрий бадаллар

жами

шу жумладан солиқ даври тугагунига қадар тўланган маблағлар

Халқ банки филиали раҳбари

___________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2111-1/0760-сон)