Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 2-сон қарори (рўйхат рақами 2482, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 30-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1.
52-банддаги «Метрологик хизмат кўрсатиш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
135-банддаги «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
140-банддаги «санитария-эпидемиология хизмати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.