1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3376-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 9 июндаги 7-сон буйруғи (рўйхат рақами 3376, 2022 йил 27 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3376/0682-сон) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
8-сон
Келишилди:
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ
2026 йил 19 июнь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 20 апрель
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 15 апрель
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2026 йил 11 апрель
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2026 йил 22 июндаги 8-сон буйруғига ИЛОВА
Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «эпикировка пунктларида» деган сўзлар «экипировка пунктларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«7. Темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлигининг бузилиши енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар) ёки учинчи томон таъсирида содир бўлган ҳолатлар (ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи)нинг кафолат муддати даврида ҳаракатдаги таркиб, темир йўл инфратузилмаси объектлари ёки уларнинг эҳтиёт қисмларидаги носозликлар, темир йўл транспорти ходимларининг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолатдаги темир йўл кесишмаларида содир бўлган тўқнашувлар, темир йўл изларига бегона шахслар томонидан буюмлар қўйилиши ёки қолдирилиши) бошқа ҳодисалар сифатида баҳоланади.».
5. 11-банднинг ўн еттинчи хатбошисидаги «блакировкалаш» деган сўз «блокировкалаш» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 13-банддан «(темир йўл изларига бегона шахслар томонидан буюмлар ташланиши)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғининг» деган сўзлар «Тошкент метрополитени» АЖ бошқарув раисининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«текширув материалларини ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштириш ҳамда мазкур материаллар нусхаларини ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда Транспорт назорати инспекциясига тақдим этиш. Объектив сабабларга кўра ушбу муддат яна ўн беш иш кунигача узайтирилиши мумкин. Бунда объектив сабабларга қўшимча экспертиза ёки тадқиқотлар ўтказиш зарурати, тергов натижаларини кутиш, қўшимча ҳужжат ва маълумотларни олиш киради.».
«29. Хизмат текшируви натижалари бўйича вазирлик комиссияси, темир йўл транспорти субъекти комиссияси ва метрополитен комиссияси томонидан барча материалларни ўз ичига олган иккита асл нусхада йиғмажилд шакллантирилади.
Бунда ушбу йиғмажилднинг бир нусхаси темир йўл транспорти субъектига, иккинчи нусхаси эса Транспорт назорати инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмасига тақдим этилади. Бошқа ташкилотларга ҳужжатлар электрон тарзда тақдим этилиши мумкин.».
биринчи хатбошидаги «Тошкент метрополитени» ДУК» деган сўзлар «Тошкент метрополитени» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Тошкент метрополитени» ДУКнинг» ва «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига» деган сўзлар тегишли равишда «Тошкент метрополитени» АЖнинг» ва «Транспорт назорати инспекциясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Объектив сабабларга кўра ушбу муддат яна ўн беш иш кунигача узайтирилиши мумкин. Бунда объектив сабабларга қўшимча экспертиза ёки тадқиқотлар ўтказиш зарурати, тергов натижаларини кутиш, қўшимча ҳужжат ва маълумотларни олиш киради.».
15. 34-банддаги «Тошкент метрополитени» ДУК» деган сўзлар «Тошкент метрополитени» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«35. Темир йўл транспортида ёки метрополитенда содир бўлган поездлар ҳалокати ва авариялар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 9-иловасига, ишдаги алоҳида ҳодисалар, ишдаги ҳодисалар ҳамда бошқа ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар эса 10-иловасига мувофиқ темир йўл транспорти субъекти ёки «Тошкент метрополитени» АЖ томонидан расмийлаштирилиб, Транспорт назорати инспекциясига тақдим этилади.».
17. 9-илованинг матнидаги «эпикировка пунктларида» деган сўзлар «экипировка пунктларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Темир йўл транспортида» бобининг саккизинчи позициясидаги «Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби поездни қабул қилиш, жўнатиш йўналишига ёки бекат оралиғига кетиб қолиши» деган сўзлар «Ҳаракатдаги таркибнинг ўз-ўзидан ёки ташқи таъсир кучи остида рухсат этилмаган (бошқарувсиз) ҳаракатланиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Метрополитенда» бобининг ўн бешинчи позициясидаги «блакировкалаш» деган сўз «блокировкалаш» деган сўз билан алмаштирилсин.
б) «Ишдаги ҳодисалар» бўлимида:
«Темир йўл транспортида» бобидан биринчи позиция чиқариб ташлансин;
«Метрополитенда» бобида:
бешинчи позициядаги «Ҳаракатдаги таркибни рухсат этилмасдан ортга ҳаракатланиши» деган сўзлар «Йўловчи поездларига ёрдамчи поезд талаб қилиниши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи позициядаги «Поезддаги махсус улагич ускуналарнинг ўз-ўзидан ажралиб кетиши» деган сўзлар «Светофорнинг тақиқловчи ишорасидан ўтиб кетиш ҳолатини юзага келишига сабаб бўлган рухсат ишорасини тақиқловчи ишорага алмашиб қолиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи позициядаги «узатилишини рухсатсиз тўхтатилиши» деган сўзлар «узатилишининг носозлик сабабли тўхтатилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи позиция чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 10/26/3376-2/0743-сон)