1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.06.00 Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.05.00 Давлат томонидан қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3896]
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сон «Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.05.00 Давлат томонидан қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
1. Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Марказий банки ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 июнь,
382-сон
Келишилди:
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
2026 йил 8 июнь
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 29 апрель
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2026 йил 27 апрель
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2026 йил 10 апрель
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2026 йил 26 февраль
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси О. ТЕМИРОВ
2026 йил 20 февраль
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2026 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 19 июндаги 382-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.07.00 Давлат хавфсизлигининг бошқа масалалари]
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти, унинг Нукус филиали ҳамда минтақавий ўқув марказларида (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) хизмат қуроли ва ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг идоравий қоровуллик ва идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш (бундан буён матнда қўриқлаш бўлинмалари деб юритилади) ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларида ўқитиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;
хизмат қуроли — фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни ва табиий ресурсларни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол;
махсус воситалар — қўриқлаш бўлинмалари ходимлари томонидан олиб юриш ҳамда фойдаланишга мўлжалланган махсус резина таёқлари ва қўл кишанлари;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
махсус курслар — қўриқлаш бўлинмаларининг қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган назарий ва амалий ўқув машғулотлари мажмуаси;
қўриқлаш бўлинмаси — ўз фаолияти хусусиятига кўра қурол ва махсус воситаларга эга бўлган ва улардан фойдаланадиган юридик шахс;
сертификат — ходимнинг махсус курслардан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ходимлар — қўриқлаш бўлинмаларининг лавозим мажбуриятлари бўйича зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини бажаришда қурол ва (ёки) махсус воситаларни олиб юрадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ходимлари.
2. Махсус курслар қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус почтани қўриқлаш, табиат ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш, шунингдек қурол ва махсус воситалар муомаласига доир қонунчилик ҳужжатларининг асосий талабларини ўрганиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.05.00 Давлат томонидан қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
қўриқланадиган объектларни (кузатилаётган мол-мулкларни) қўриқлаш, уларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш, хизмат йўналишларида (постларда) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича хизмат вазифалари, уларни бажариш шакллари ва усулларини эгаллаш;
қўриқлашнинг (мол-мулкларни кузатишнинг) илғор муҳандислик-техник воситалари ва усуллари, замонавий радио ҳамда симли алоқа воситаларининг турлари ва техник тавсифлари, улардан фойдаланиш ва радиоалоқани ташкиллаштириш қоидаларини ўрганиш;
уюшган гуруҳ, жиноий уюшма, террорчилик-қўпорувчилик гуруҳлари ва уларнинг аъзолари томонидан қўлланилаётган тактик усуллар ва уларнинг хусусиятлари, улар фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган портловчи қурилмалар, қурол-яроғлар, техник ва бошқа воситалар билан танишиш;
шахсларни, уларнинг буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг илғор муҳандислик ва махсус техник воситалари, уларнинг турлари, техник тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш;
тан жароҳатларининг асосий турлари бўйича бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
фойдаланиладиган қурол ва махсус воситаларнинг асосий турлари ҳамда тактик ва техник тавсифлари, уларни сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш тартиби, қурол билан муомала қилишда хавфсизлик қоидалари, қурол ва махсус воситаларни қўллаш ҳамда жисмоний куч ишлатиш;
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.05.00 Давлат томонидан қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
қўриқланаётган объектларни (кузатилаётган мол-мулкни) террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилишидан ҳамда жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш чоралари бўйича назарий билимларни олиш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш.
3. Қўриқлаш бўлинмаларининг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш курслари ходимларнинг қўриқлаш бўлинмаларида ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўзлаштирган бошланғич билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини янада такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
4. Қўриқлаш бўлинмаларининг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини қайта тайёрлаш курслари ходимларнинг тайёрлаш курсларида олинган билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, кенгайтириш ва янгилаш, шунингдек уларнинг хизмат фаолияти йўналишлари бўйича зарур, етарли ҳажмдаги янги билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
5. Қўриқлаш бўлинмаларининг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларининг малакасини ошириш курслари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида олинган билим, кўникма ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, янги касбий билим ва маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда тажриба ошириш учун ходимларнинг мутахассисликка оид касбий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилади.
6. Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш беш йилда камида бир марта амалга оширилади.
7. Махсус курсларда ўқув машғулотлари таълим муассасаларининг бошлиғи томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўтказилади.
8. Махсус курсларни ташкил этиш ва ўқитиш натижаларини таҳлил қилиб бориш, уларни моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]
9. Махсус курслар ишлаб чиқаришдан (ишдан) ажралган ҳолда, одатда, қатнаб ўқиш шаклида таълим муассасалари ва қўриқлаш бўлинмалари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.
10. Ходимларнинг махсус курслардан ўтганлиги иккинчи таълим олиш ҳисобланмайди.
11. Таълим муассасаларида ўқиш даврида ходимларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади.
12. Қўриқлаш бўлинмалари қурол ва махсус воситалар бириктирилган ўз ходимларини мазкур Низомда белгиланган тартибда махсус курслардан ўтишини таъминлаши лозим.
Махсус курсларга юборилган ходимлар ўқув машғулотларида иштирок этишга, таълим муассасаларининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.
2-боб. Ходимларни махсус курсларга юбориш
13. Қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган лавозимларга янгидан қабул қилинган ходимлар қўриқлаш бўлинмалари томонидан тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилади.
Ходимнинг тайёргарлик даражасини қўриқлаш бўлинмалари томонидан текшириш натижалари қониқарсиз деб топилганда, ушбу ходим такроран тайёрлаш курсларига ўқитиш учун юборилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
14. Таълим муассасаларида қўриқлаш бўлинмаларининг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда ташкил этилади:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ҳамда Тошкент минтақавий ўқув маркази — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фарғона минтақавий ўқув маркази — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах минтақавий ўқув маркази — Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Нукус филиали — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари.
15. Қўриқлаш бўлинмалари томонидан ходимлар қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилиши лозим:
ходимга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугаётганда;
ходимнинг лавозим мажбуриятлари ўзгарганда (оддий ходимлар таркибидаги лавозимдан кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ёхуд кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимдан катта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ўтказилганда).
Бунда қўриқлаш бўлинмалари томонидан ходимлар уларнинг касбий ва жанговар билимларини, малака ва кўникмаларини чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш мақсадида малака ошириш курсларига ўқитиш учун юборилади.
16. Махсус курсларга тиббий текширувдан муваффақиятли ўтган қурол ва махсус воситалар бириктирилган ходимлар қўриқлаш бўлинмалари раҳбарининг буйруғига мувофиқ юборилади. Тайёрлаш курсларига юборилаётган ходимлар қўриқлаш бўлинмаларида ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ҳам муваффақиятли ўтган бўлиши лозим.
17. Махсус курсларга юборилаётган ходимларга қўриқлаш бўлинмалари раҳбарининг имзоси ва қўриқлаш бўлинмалари муҳри ёки ҚР-коди (матрик штрихли код) билан тасдиқланган маълумотнома берилади.
Ушбу маълумотномада ходимнинг қўриқлаш бўлинмаларида ташкил этилган идоравий курслардан (тайёрлов курсларига юборилган ходимлар учун) ва тиббий текширувдан ўтган саналари ҳамда уларнинг натижалари кўрсатилиши шарт.
18. Келгуси йилда махсус курсларда ўқитилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) қўриқлаш бўлинмалари томонидан ҳар йили 20 ноябрга қадар мазкур Низомнинг тегишлича 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда юқори турувчи қўриқлаш бўлинмаларига юборилади.
Юқори турувчи қўриқлаш бўлинмалари бўлмаган тақдирда, рўйхат қўриқлаш бўлинмалари томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар бевосита таълим муассасаларига юборилади.
Рўйхатларни шакллантиришда кейинги календар йилида сертификатининг амал қилиш муддати тугайдиган ходимлар ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
19. Юқори турувчи қўриқлаш бўлинмалари ўз тизимига кирувчи қўриқлаш бўлинмалари томонидан тақдим этилган рўйхатларни умумлаштириб, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари бўйича алоҳида шакллантирилган рўйхатларни ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментига юборади.
20. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ҳар йили 20 декабрга қадар қўриқлаш бўлинмалари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида ходимларни келгуси йилда махсус курсларда ўқитиш жадвали, машғулотлар жадваллари ҳамда ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Йил давомида ходимларни ўқитиш заруратига ҳамда таълим муассасаларининг ўқитиш имкониятларига қараб, қўриқлаш бўлинмаларидан қўшимча равишда тақдим этилган рўйхатлар асосида белгиланган тартибда махсус курсларга қўшимча ходимлар қабул қилиниши мумкин.
Ўқув режалари ва машғулотлар жадваллари ҳафталар кесимида ишлаб чиқилади.
21. Ўқув гуруҳлари йигирма беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади. Ўқув гуруҳларига киритилган ходимлар сони барча ҳолларда ўн беш нафардан кам ва ўттиз нафардан кўп бўлмаслиги лозим.
22. Буйруқда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
махсус курс тури (тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш);
ходимни юбораётган қўриқлаш бўлинмаларининг номи;
махсус курсларда ўқиган ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
гуруҳ рақами;
ўқув машғулотларининг бошланиш ва тугалланиш санаси;
курс бошлиқлари.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
23. Рўйхатдаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, қўриқлаш бўлинмалари тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни махсус курсларда ўқув машғулотлари бошлангунга қадар юқори турувчи қўриқлаш бўлинмаларига, юқори турувчи қўриқлаш бўлинмалари бўлмаган тақдирда эса таълим муассасаларига юборади.
24. Ўқув машғулотлари бошланишидан камида ўттиз кун олдин таълим муассасалари томонидан ўқитиш учун рўйхатларни тақдим этган қўриқлаш бўлинмаларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда билдиришнома юборилади.
25. Ходимлар билдиришномада кўрсатилган муддатда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ҳамда қўриқлаш бўлинмалари томонидан берилган маълумотнома билан бирга таълим муассасаларига етиб келишлари лозим.
Қўриқлаш бўлинмалари раҳбарлари билдиришномада кўрсатилган ходимларнинг белгиланган муддатда таълим муассасаларига етиб келиши учун масъулдир.
3-боб. Махсус курслар ишини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар]
26. Тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги 90 соат (икки ярим ҳафта), қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги 72 соат (икки ҳафта) ҳамда малака ошириш курсларининг умумий давомийлиги 144 соат (тўрт ҳафта) этиб белгиланади.
Бунда махсус курсларда ҳафталик ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми 36 соат (54 академик соат), аудитория машғулотларининг ҳафталик энг кўп ҳажми эса 24 соат (36 академик соат) этиб белгиланади.
Аудитория машғулотининг давомийлиги 80 дақиқани (икки академик соат), ўқув машғулотлари ўртасида танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
27. Ўқув машғулотлари таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилади. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идораларнинг юқори малакали ходимлари ва тажрибали мутахассислари келишув асосида жалб этилиши мумкин.
28. Ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, мунозара, тажриба алмашиш, тренинг шаклларида, интерфаол ўқитиш услубларини қўллаган ҳолда ўтказилади. Алоҳида ўқув машғулотлари моделлаштириш ва симуляция ҳамда ахборот-ресурслар марказларида ўтказилиши мумкин.
Ўқув машғулотлари давомида ходимларга назорат топшириқлари (тест, ёзма иш ва ҳоказо) берилади.
29. Қурол ва махсус воситалар билан муомала қилиш бўйича машғулотлар таълим муассасаларининг қурол, ўқ-дорилар ва махсус воситалари билан амалга оширилади. Қуролдан ўқ отишни ўргатиш машғулотлари (ўқув ўқ отиш машқлари) таълим муассасаларининг панорамали ўқ отиш тренажёри ва ўқ отиш тирида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.02.00 Касбий таълимнинг ҳарбий таълим муассасалари]
Ўқ отиш тиридаги ўқув ўқ отиш машқлари таълим муассасалари бошлиғи томонидан ушбу машқлар учун масъул ходимлар (ўқ отиш машғулоти раҳбари, навбатчи шифокор, қуршов гуруҳи) тайинлангандан сўнг ўтказилади. Ўқ отиш тиридаги ўқув-отиш машқларини амалий бажаришга фақат ўқув-отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билим ва кўникмалар бўйича ўтказилган назорат синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга рухсат берилади.
30. Махсус курсларда ўқитиш давомида ходимларнинг олган билимлари ва кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган факультатив ва мустақил тайёргарлик дарслари ҳамда спорт тадбирлари ўтказилади.
31. Курс бошлиқлари ва ўқитувчилар томонидан амалий машғулотлар ўтказилишидан олдин ходимларга хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқлар берилади, шунингдек ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг (авария, тан жароҳати олиш ва ҳоказо) олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўрилади.
32. Ўқув машғулотлари жараёнида ходимларнинг дарсларга қатнашиш давомати, уларни ўтказиш санаси, мавзуси, дарс соатлари миқдорлари, назорат топшириқлари натижалари ҳисоби юритилади.
33. Курслар бошлиқлари ва ўқитувчилар ходимларнинг таълим муассасаларининг ички-тартиб қоидаларига амал қилиши ва ўқув машғулотларида иштирок этиши устидан доимий назоратни амалга оширади.
4-боб. Синов имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар]
34. Ходимлар махсус курсларда ўқишни тугатгандан сўнг махсус, жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги бўйича синов имтиҳонларини топширади.
35. Синов имтиҳонларини ўтказиш учун камида беш кишидан иборат таркибда комиссия тузилади. Синов имтиҳони комиссиясининг раиси, таркиби ва ишлаш тартиби таълим муассасаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
Комиссия таркибига бошқа қўриқлаш бўлинмаларининг юқори малакали мутахассислари киритилиши мумкин.
Ходимнинг махсус курслардан ўқиш учун юборган қўриқлаш бўлинмалари вакили синов имтиҳони жараёнида, шунингдек синов имтиҳонларини қайта топшириш вақтида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
36. Синов имтиҳони топшириқлари махсус курслар дастурларига мувофиқ тузилади. Синов имтиҳони натижалари 100 балли тизимда баҳоланади. Синов имтиҳони натижалари бўйича белгиланган энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ходимлар синов имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.
37. Синов имтиҳонидан ўта олмаган ходимлар таълим муассасалари бошлиғининг буйруғига асосан бир иш куни ичида синов имтиҳонини қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Қайта топшириш натижаларига кўра синов имтиҳонлардан ўта олмаган ходимлар синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида икки ойдан сўнг қўриқлаш бўлинмалари томонидан махсус курсларда ўқитиш учун такроран юборилади.
38. Ходим синов имтиҳонларида узрли сабабларга кўра (касаллиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) иштирок этмаган тақдирда, ушбу ходим учун синов имтиҳонлари муддати таълим муассасалари бошлиғининг буйруғига асосан бошқа муддатга кўчирилади.
Бунда ходим томонидан узрли ҳолат юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва махсус курсларда ўқиш учун юборган қўриқлаш бўлинмалари раҳбарининг маълумотномаси тақдим этилиши керак.
39. Синов имтиҳонлари натижалари синов имтиҳони ўтказилган куни комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома ҳамда қайднома билан расмийлаштирилади ҳамда ходимларга эълон қилинади.
5-боб. Ходимларнинг махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни бериш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
40. Синов имтиҳони комиссияси баённомасига асосан бир иш куни ичида синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, синов имтиҳонларидан ўта олмаган ходимларга эса улар махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади. Сертификат ва маълумотномалар таълим муассасаси бошлиғи томонидан имзоланади.
41. Сертификат беш йил муддатга берилади. Сертификатлар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда таълим муассасасида махсус курслар тури бўйича юритиладиган тегишли реестрда ҳисобга олинади. Сертификатлар ходимларга реестрда имзо қўйдирган ҳолда берилади.
42. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
махсус курслар тури — тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш;
махсус курсларда ўқиган ва сертификат олган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
ходимни юборган қўриқлаш бўлинмаларининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта, шу жумладан электрон почта манзили, телефон рақами;
сертификатни бериш учун асос бўлган комиссия баённомасининг санаси ва рақами;
сертификатнинг серияси ва тартиб рақами;
сертификатнинг амал қилиш муддати;
сертификат дубликатини беришнинг асоси ва санаси.
43. Реестр юритиш, унга ўз вақтида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, сертификатлар бланкалари ҳисобини юритиш, сақлаш ва мақсадли ишлатиш учун таълим муассасаси бошлиғининг буйруғи билан масъул шахс бириктирилади.
44. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификат ўрнига қўриқлаш бўлинмаларининг мурожаатига асосан, мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 10 кун ичида сертификатнинг аввалги ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда унинг дубликати расмийлаштириб берилади. Сертификат дубликатининг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деган ёзув киритилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар]
45. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификатнинг асл нусхаси топилганда, ходим сертификатни дарҳол қўриқлаш бўлинмаларига топшириши ва қўриқлаш бўлинмалари уни уч кун ичида таълим муассасаларига юбориши керак.
6-боб. Ходимларни махсус курслардан четлаштириш
46. Ходим қуйидаги ҳолларда махсус курслардан четлаштирилади:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар]
ўқув интизомини ва таълим муассасаларининг ички тартиб-қоидаларини бузганда ёки шахсий интизомсизлиги сабабли;
ходим суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилганда;
қўриқлаш бўлинмаси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
ходим вафот этганда.
47. Ходимни махсус курслардан четлаштириш таълим муассасалари бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда четлаштириш сабаби ва асослари кўрсатилади.
Ушбу буйруқдан кўчирма бир иш куни ичида ходимнинг иш жойига юборилади.
7-боб. Якуний қоида
48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
___________________________
(қўриқлаш бўлинмаси номи)
_________________________га
_____________________________________________
(қўриқлаш бўлинмаси номи)
томонидан хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларни қайта тайёрлаш (малака ошириш) курсларида 20__-йилда ўқитиш учун юбориладиган ходимлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ходимнинг Ф.И.О.
Туғилган йили
Маълумоти
Яшаш манзили
Эгаллаб турган лавозими
Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи (йил ва ойларда)
Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
________________________
(қўриқлаш бўлинмаси номи)
_______________________га
БИЛДИРИШНОМА ________-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ______________________________________________________________________ бошлиғининг
Ўқув жараёни 20___-йил «____» ______________ да бошланади ва 20 ___-йил «____» ______________ да тугалланади.
Таълим муассасаси бошлиғи
____________
_____________________________
(имзо)
(унвони ва Ф.И.О.)
20___-йил «_____»________________
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 19 июндаги 382-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 31 мартдаги 83-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2997, 2018 йил 12 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 10/18/2997/1069-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 2022 йил 29 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) илованинг 404-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2026 й., 10/26/3896/0725-сон)